2001 йилда мутахассис иқтисодиёт йўналиши бўйича техникумни тугатди. Тармоқда мутахассислиги бўйича 18 йил ишлади. Олий маълумоти йўқ.
Олий маълумотга эга бўлмаган, бироқ иш тажрибаси катта бўлган ходимни бош мутахассис лавозимига ишга олиш мумкинми?
– Ҳаммаси корхонадаги мулкчилик шаклига ва иш тажрибасига боғлиқдир.
Ташкилотларда ходимлар ҳисоби юритилиши, шунингдек барча ҳужжатларда ёзувлар қайд этилиши Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторида (ВМнинг 4.10.2017 йилдаги 795-сон қарори, кейинги ўринларда – ХАЛИКК-2017 й.) кўрсатилган хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касблари номларига мувофиқ амалга оширилади.
Ишга қабул қилинадиган ходимнинг маълумоти даражасига келсак, у ҳолда:
♦ ишга қабул қилишда ходимлар маълумотининг энг паст даражаси давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида ва устав капиталида давлат улуши 50%дан ортиқ бўлган ташкилотларда қўлланилиши мажбурий ҳисобланади. Бошқа ташкилотлар учун эса - тавсия хусусиятига эга;
♦ таълим йўналиши барча ташкилотлар учун тавсия хусусиятига эга (ХАЛИКК-2017 й. 4-банди).
Хизматчиларнинг асосий лавозимлари классификатори жадвалини кўриб чиқамиз (ХАЛИКК-2017 й. 2-илова):
Т/р
|
Лавозимлар номи
|
ММСК бўйича код
|
Ходимлар тоифаси
|
Таълимнинг энг паст даражасига талаблар
|
Маълумот йўналиши бўйича код |
2457
|
Мутахассис
|
2114
|
С
|
О/М
|
Билим қўлланиладиган соҳага боғлиқ ҳолда
|
335
|
Бош мутахассис
|
1229
|
У
|
О/М
|
Билим қўлланиладиган соҳага боғлиқ ҳолда
|
Давлат корхоналарида мутахассислар ва бош мутахассислар лавозимларига олий маълумотли (бакалавр, магистр) ходимлар тайинланиши лозим. Бошқа мулкчилик шаклидаги ташкилотларда ушбу талаблар тавсия хусусиятига эга бўлади.
Классификаторда белгиланган маълумотнинг энг паст даражасига эга бўлмаган, лекин етарли даражада амалий тажрибага эга бўлган, ўзларига юкланган лавозим вазифаларини тўлиқ ҳажмда ва сифатли бажарадиган ходимлар, қонунчиликда бошқа тартиб назарда тутилмаган бўлса, ушбу лавозимга қабул қилиниши мумкин (ХАЛИКК-2017 й. 19-банди). Ходимлар уларнинг розилиги билан ва раҳбарият қарори бўйича юқори лавозимларга кўтарилиши мумкин.
Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.