Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 43 / Кадрлар бўлими

Таътил давридаги иш

 

Ходим меҳнат таътилига чиқяпти. Маъмурият мазкур даврга унинг ўрнига ўзининг розилиги билан айнан ўша ходимни муддатли шартнома бўйича ишга расмийлаштиряпти.

Ўз ходимини у таътилда бўлган даврда муддатли шартнома бўйича ўзининг розилиги билан ишга расмийлаштиришда маъмуриятнинг ҳаракатлари қонунийми?

 

Мазкур ҳолатда маъмуриятнинг ҳаракатлари ноқонунийдир.

Кўринишича, иш берувчи битта давр учун – меҳнат таътили ва қонунчиликка зид ҳолда ўша даврда ишлаганлик учун ходимга икки ҳисса ҳақ тўлашга уриняпти. Ушбу ҳаракатлар меҳнат қонунчилигини бузиш деб баҳоланиши мумкин.

Ходимни асосий иш жойи бўйича фақат қуйидагилар амалга оширилганидан кейин муддатли шартнома бўйича ташкилотга ишга қабул қилиш мумкин (МКнинг 151-моддаси):

♦ у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилингандан;

♦ тўлиқ ҳисоб-китоб қилинганидан ва фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун пуллик компенсация тўланганидан кейин.

Меҳнат дафтарчасига меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисидаги ёзув киритилиши лозим.

Кейин у билан муайян муддатга меҳнат шартномасини тузиш ва меҳнат дафтарчасига ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги янги ёзувни киритиш керак.

Ходим янги меҳнат шартномаси расмийлаштирилганидан кейин камида ярим йил ўтгач навбатдаги меҳнат таътилига чиқишга ҳақли бўлади (МКнинг 143-моддаси 1-қисми).

Ишлаб чиқариш зарурати юзага келса, ходимни унинг розилиги билан меҳнат таътилидан чақириб олиш (МКнинг 147-моддаси) ёки таътилни бошқа муддатга кўчириш мумкин (МКнинг 145-моддаси).

 

Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.

 

 

Прочитано: 627 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика