Уйнинг кадастр ҳужжатлари отамнинг номига расмийлаштирилган бўлса, хорижий фуқарони рўйхатдан ўтказа оламанми?
Отамнинг шахсан ўзи рўйхатдан ўтказиши лозимми ёки барча ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда мен ҳам амалга ошира оламанми?
– Хорижий фуқарони мамлакатда 30 кундан ортиқ бўлиш муддатига вақтинча пропискадан ўтказиш учун МваФР бўлимига мурожаат этишингиз мумкин (Низомнинг 35-банди, ВМнинг 22.10.2018 йилдаги 845-сон қарорига 2-илова). Бунда отангиз хорижий фуқарони вақтинча прописка қилишга рухсатнома бериши, шунингдек уй-жойга эгалик ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатларни тақдим этиши лозим.
Тегишинча, қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
♦ ариза;
♦ миллий паспорт ёки фуқаролиги бўлмаган шахс – меҳмоннинг гувоҳномаси нусхаси;
♦ уй-жой мулкдорининг вақтинча прописка қилишга ёзма розилиги ва уй-жойга эгалик ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатлари;
♦ давлат божи тўланганлиги ҳақидаги квитанция (Низомнинг 36-банди).
Санжар Хўжааҳмедов, «Norma» МЧЖ эксперти.