Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 44 / Паспорт масалалари

Чегарада муаммолар бўлмасин

 

Ўзимга ва ўғлимга хорижий паспорт олдим. Фамилияларимиз турлича. Менинг фамилиям 2 хил ёзилади: KadirKHanova и KadirХanova. Паспортимда фамилиям «КН» билан, ўғлимнинг кузатув ҳужжатларида эса «Х» билан ёзилган.

Чегарада муаммолар бўлмайдими?

 

– Ўзбекистон Республикаси фуқаросига ФҲДЁ органлари томонидан берилган туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасига асосан 16 ёшга тўлганда биринчи марта паспорт берилади (Низом, 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонга 1-илова). Шу боис туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномадаги маълумотлар рус тилидан лотинчага ўгирилганда ёзув қоидалари бузилмаган ҳолда паспортга кўчирилиши лозим. Сиз туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномада ёзилган фамилиянгизни паспортдаги билан солиштириб кўришингиз керак. Хатоликлар аниқланган тақдирда ва чегарада тушунмовчиликлар бўлмаслиги учун яшаш жойингиздаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (МваФР) паспортни алмаштириш учун мурожаат қилишингизни тавсия этамиз.

 

Санжар Хўжааҳмедов, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 36 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика