Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 44 / Паспорт масалалари

Акам учун прописка

 

9 йил олдин акам Тошкент вилоятидан пропискадан ўчиб, Алматига кўчиб кетган. У ерда консуллик ҳисобида турган. Фуқароликдан воз кечмаган. Ҳозир у Ўзбекистонга қайтмоқчи ва хорижий паспорт олмоқчи ­бўляпти. Уни уйимга прописка қилмоқчиман. Тошкент шаҳридаги квартира менинг номимга расмийлаштирилган, бироқ ТИИБда ака (турмуш қурган) сингилнинг уйига прописка қилинмайди деб айтдилар. Тошкент вилоятида амакимнинг номига расмийлаштирилган уй бор.

Акамни ўша ерга прописка қилса бўладими?

 

– Чет элда яшайдиган, консуллик ҳисобида турган Ўзбекистон фуқароси хорижий биометрик паспортни олиш учун консуллик ҳисобида турган жой бўйича мурожаат қилади (Низомнинг V бўлими 1-банди, ВМнинг 6.01.1995 йилдаги 8-сон қарорига ­1-илова).

Бунинг учун улар анкета-ариза, биометрик паспорт, ҳарбий мажбурият тўғрисидаги ҳарбий гувоҳномани тақдим этиши, шунингдек консуллик йиғимини тўлаши лозим.

Шу тариқа, акангиз хорижий биометрик паспортни олиш учун Ўзбекистонга келиши шарт эмас. У буни консуллик ҳисобида турган жой бўйича амалга ошириши мумкин.

Шунингдек таъкидлаш жоизки, акангиз Ўзбекистон Республикасига қайтиш истагида бўлса, консуллик ҳисобидан ўчиши ва Қозоғистон Республикасининг Алмати шаҳрида доимий яшайдиган жойи бўйича пропискадан ўтиши лозим.

Бироқ у Ўзбекистонга келиб, Тошкент вилоятида яшайдиган амакисининг уйида пропискадан ўтолмайди, чунки Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхатида (14.09.2011 йилдаги ­ЎРҚ-296-сон Қонун билан тасдиқланган) бундай асос келтирилмаган.

Мазкур ҳолатда унда Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида ҳисобга туриш имконияти мавжуд. Кейин 845-сон Низомнинг 17-бандига мувофиқ вақтинча яшаш жойидаги МваФР бўлимига хорижий биометрик паспорт олиш учун мурожаат қилиши лозим.

 

Санжар Хўжааҳмедов, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 148 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика