Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 44 / Паспорт масалалари

Пропискадан ўтганлар бор экан

 

2014 йилда эски уйни сотиб олдим. Уни қайтадан қуришга анча вақт кетди. Пропискани расмийлаштираётганимда бу уйда етти киши прописка қилинганлиги маълум бўлди. Қандай йўл тутиш керак? Нимадан бошлаш лозим?

 

– Пропискани бекор қилишингиз лозим. Суд қарорига кўра пропискани бекор қилиш мумкин (Низомнинг 14-банди, ВМнинг 845-сон қарорига ­1-илова).

Бунинг учун туманлараро фуқаролик ишлари судига мурожаат қилишингиз лозим. Бунда турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотилган деб ­эътироф этиш тўғрисидаги аризадан ташқари, қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишингиз керак:

♦ кадастр ҳужжатлари нусхаси;

♦ паспортингиз нусхаси;

♦ уйингизда прописка қилинган кишилар ҳақида маълумот;

♦ улар сизнинг манзилингизда яшамаслиги тўғрисида далолатнома;

♦ давлат божи тўланганлиги тўғрисида квитанция.

Сиз кўрсатиб ўтган шахсларнинг пропискаси суднинг қонуний кучга кирган эгаллаб турган турар жойдан чиқариб юборилганлиги ёки фуқаронинг ушбу турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи ўз кучини йўқотган деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги қарорига мувофиқ, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда (масалан, бедарак йўқолган деб тан олинганда ёки вафот этганлиги маълум қилинганда), лекин суднинг қарори билангина бекор қилинади.

Ушбу муносабатлардан келиб чиқадиган низолар фуқаролик ишлари судида кўриб чиқилади. Бундай низоларни ҳал этишда судлар Фуқаролик процессуал кодекси ва Олий суд Пленумининг «Уй-жой низолари бўйича суд амалиёти ҳақида» (14.09.2001 йилдаги 22-сон), «Хусусийлаштирилган турар жойларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф қилиш билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида» (2.05.1997 йилдаги 3-сон) ва «Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги (20.12.1991 йилдаги 5-ПЛ-91-сон) қарорларига амал қилинади.

 

Санжар Хўжааҳмедов, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 93 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика