Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 24 / Ходимлар билан ҳисоблашиш

НКМ ўрнатиши шарт

 

Жисмоний шахсларни ишга жойлаштириш хизматларини кўрсатадиган хусусий бандлик агентлиги офисда терминал ва НКМни ўрнатиб, улардан нақд пулни қабул қилиши мумкинми?

Ёки жисмоний шахслар айрим қийинчиликлар туғдиришига қарамай, нақд пулни банк орқали тўлашлари керакми?

 

Ҳа, мумкин.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида савдони амалга оширишда ва товарларни сотишда, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишда аҳоли билан пулли ҳисоб-китоблар барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан НКМни мажбурий тартибда қўлланган ҳолда амалга оширилади (Низомнинг ­2-банди, ВМнинг 17.11.2011 йилдаги 306-сон қарорига ­1-илова). Хўжалик юритувчи субъектлар аҳолига нақд пулсиз ҳисоб-китоблар бўйича товарларни (ишлар ва хизматларни) реализация қилишда пластик карточкаларга хизмат кўрсатувчи тўлов терминалларидан фойдаланадилар (АВ томонидан 27.07.2009 йилда 1986-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 2-банди). Харидорларга тўлов терминали чеки албатта берилиши керак.

Тегишинча, корхонангиз кўрсатилган хизматлар бўйича аҳоли (жисмоний шахслар) билан ҳисоб-китоб қилиш учун НКМ ва тўлов терминалидан фойдаланиши шарт.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 585 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика