Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 24 / Қишлоқ хўжалиги

Деҳқон бозорларидаги сабзавот кўчатлари талабга жавоб берадими?

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Уруғчилик тўғрисида»ги ва «Яйловлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг мазмун-моҳияти, уларда кўзда тутилган асосий вазифаларга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган тадбирда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси мутасаддилари, депутатлар ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

Тадбирда Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Тўлқин Эшназаров мазкур ҳужжатларда, жумладан, яйловлардан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқароларнинг яйловлардан фойдаланиш, муҳофаза қилишни таъминлашдаги иштирокини тартибга солиш кўзда тутилганини алоҳида қайд этди. Сўнгги 35-40 йилда чорвачиликда яйловлардан ­меъё­ридан ортиқ фойдаланиш, молларни тартибсиз боқиш ва бошқа антропоген таъсирлар чорва озуқасининг йўқолишига олиб келди.

Давра суҳбатида депутатлар уруғчилик соҳасида амалга оширилаётган ишлар, бу борадаги муаммоларга ҳам алоҳида эътибор қаратди. Жумладан, ҳудудларда аҳоли томорқасида парваришланаётган мева-сабзавот кўчатлари мавсумда зараркунанда ва табиий таъсирлар туфайли ҳосилидан айрилаётган ҳолатлар учрамоқда.

– Мамлакатимиз сабзавотчилигида яратилган турли маҳаллий навлардан юқори ҳосил олинмоқда, – дейди Уруғчиликни ривожлантириш маркази директори ўринбосари Рафиқжон Ҳакимов. – Айни пайтда экспортбоп сабзавот уруғчилиги селекцияси бўйича ишлар бошланган. Бироқ иссиқхоналарда парваришланаётган помидор, бодринг уруғ навлари хориждан келтирилмоқда. Охирги 3 йилда хориждан 140 тоннага яқин турли сабзавот уруғи кириб келди. Эрта баҳорда аҳоли томонидан деҳқон бозорларида сотиладиган турли сабзавот кўчатлари айнан селекция талабларига жавоб бермайди. Шу туфайли ёз мавсумида айрим аҳоли томорқасида ҳосил кутилганидек бўлмаяпти. Бу ҳолатларни бартараф қилиш, томорқа хўжаликларида назорат ўрнатиш вақти келди.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, авваллари вилоятларда сабзавот уруғчилиги билан шуғулланувчилар кўп бўлиб, улар фаолиятини ҳужжатлаштириш тизими йўлга қўйилмаган. Бугунги кунда агроинспекция туман бўлимлари томонидан бу ишлар назоратга олинди. Вилоятларда сабзавот уруғчилигига ихтисослашган 71 та фермер хўжалиги иш бошлади. Улар жойларда томорқа эгаларига сифатли кўчатларни тарқатиш билан шуғулланади, соҳа олимлари билан мунтазам ҳамкорлик қилади. Айни пайтда республикамизда 50 га яқин турли сабзавотлар экилмоқда.

Тадбирда мамлакатимизда биринчи бор йўлга қўйилган уруғчилик экспорти борасида амалга оширилган ишлар хусусида ҳам сўз юритилди. Жумладан, жорий йилда илк бор Қозоғистон ва Тожикистонга «Султон» навли 82 тонна пахта уруғи экспорт қилинди. Мутахассислар келгусида бошқа сабзавот ва полиз уруғлари савдоси ҳам йўлга қўйилиши борасида фикр билдирди.

 

ЎзА асосида.

Прочитано: 558 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика