Norma.uz

Автобусда ташиш хавфсизлиги оширилади

 

Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2019 йилдаги 424-сон қарори билан автобусда ташиш хавфсизлигини оширишга доир чора-тадбирлар назарда тутилган.

 

2019 йил 1 сентябрдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилади, унга мувофиқ:

♦ тунги вақтларда вилоятлараро, шаҳарлараро, халқаро ва туристик йўналишлар бўйича автобусларда йўловчиларни, шунингдек, болалар гуруҳларини ташиш фақат махсус жиҳозланган хизмат автомобилларидан фойдаланган ҳолда ички ишлар органлари ҳамроҳлигида амалга оширилади;

♦ автобусларга ички ишлар органларининг ҳамроҳлик қилиши ИИВнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати (ЙҲХДС) бўлинмалари ва туризм хавфсизлигини таъминлаш бўлинмалари томонидан пулли асосда амалга оширилади;

♦ ҳамроҳлик қилинадиган автобуслар ЙҲХДС ходимлари томонидан тегишли далолатнома тузилган ҳолда бевосита қатнов йўлига чиқишдан олдин техник ҳолати юзасидан мажбурий текширишдан ўтказилади.

Хайрия мақсадларида ташкил этилган аҳолининг ижтимоий заиф тоифалари вакиллари сирасига кирадиган гуруҳларни ташишни бажарувчи автобусларга ҳамроҳлик қилиш тўлов тўланмасдан амалга оширилади. Шунингдек, ҳамроҳлик қилиш бепул асосда амалга ошириладиган автотранспорт рўйхати белгиланди (424-сон ВМҚга 1-илова) .

Энди автобусларда йўловчиларни ташишга лицензия битимларида лицензиатнинг автобусларни ҳайдовчининг толиққанлигини назорат қилиш қурилмалари билан таъминлаш мажбурияти назарда тутилади. Сменалар ўртасида дам олиш 12 соатдан камни ташкил этган ҳайдовчиларнинг сафарга чиқишига йўл қўйилмайди.

 

Маълумот учун

2021 йил 1 январдан бошлаб фойдаланиш муддати 15 йилдан ортиқ бўлган автобусларда йўловчиларни ташиш тақиқланади.

 

2 ой муддатда автобуслар ҳайдовчиларини тунги вақтларда ишлашга ўқитишнинг махсус курсларини, шунингдек туристик йўналишлар бўйича автобуслар ҳаракатининг қатнов йўллари схемаларини ишлаб чиқадилар.

2020 йил 1 январдан бошлаб ишлаб чиқилаётган 2020–2035 йиллар даврида халқаро аҳамиятга молик автомобиль йўлларининг ташқи ёритилиши дастурини амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Тегишли тузатишлар Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидалари (ВМнинг 4.11.2003 йилдаги 482-сон қарорига 1-илова) ҳамда Автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларга (ВМнинг 482-сон қарорига 2-илова) киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 23.05.2019 йилдан кучга кирди.

 

Константин Мосин.

 

Прочитано: 506 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика