Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 42 / Хўжалик юритиш қоидалари

Хатолар учун жавоб бериш керак

 

Корхона бош бухгалтери «А» 1.04.2017 йилдан 31.07.2019 йилгача ишлаган. У ишдан бўшаётган пайтда қабул қилиш-топшириш далолатномасини топширмаган, сабаби ўшанда янги бош бухгалтер ҳали ишга олинмаган эди. Бунда ариза ёзилган, меҳнат дафтарчаси тўлдирилган, муҳр босилган ва директорга имзо учун берилган. Бироқ у имзо чекмаган. 1.08.2019 йилда корхона директори янги бош бухгалтерни ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарган. Бундан кейин бухгалтер «А» ҳузурига муассис ва юрист келиб, 2018-2019 йилларда хатоликка йўл қўйилганлиги тўғрисидаги аудиторлик хулосасини кўрсатишган. Унга шундай шарт қўйилган: ўзи келиб хатони тузатади ёки улар бунинг учун мутахассисни ёллайдилар. Хатоликлар тўғриланганидан кейин эса у пул маблағларини қоплаб беришини талаб қилиб судга мурожаат қиладилар.

Бухгалтерия ҳисобида йўл қўйилган хатоликларни тузатиш билан ёлланган мутахассислар шуғуллансалар, ташкилот суд орқали аввал ишлаган бош бухгалтердан ушбу харажатларни қоплашни талаб қилиши мумкинми?

 

Ҳа, ташкилот собиқ ходимдан унинг айби туфайли юзага келган камомадларни бартараф этишга сарфлаган харажатларини ундириши мумкин.

 Ташкилотга зарар етказилган пайтдан бошлаб ходимда моддий жавобгарлик юзага келади. Зарар етказилганидан кейин меҳнатга оид муносабатларнинг бекор қилинганлиги меҳнат шартномаси тарафларини моддий жавобгарликдан озод қилишга сабаб бўлмайди (МКнинг 185-моддаси 3-қисми).

Собиқ бош бухгалтер иш берувчига бевосита етказилган ҳақиқий зарарни тўлаши шарт. Бевосита етказилган ҳақиқий зарар деганда иш берувчининг мавжуд мол-мулки амалда камайганлиги ёки ёмон ҳолатга келганлиги, шунингдек иш берувчининг ортиқча тўловлар қилиш зарурати тушунилади (МКнинг 198-моддаси).

Сизнинг ҳолатда ташкилотнинг бухгалтерия ҳисобида собиқ бухгалтер томонидан йўл қўйган хатоларни тузатиш учун харажатлар юзага келади. Ташкилот учинчи шахслар хизматлари учун харажатларни қоплашга ҳақлидир.

Собиқ ходим ҳақида сўз бораётганлигини эътиборга оладиган бўлсак, етказилган зарар суммасини фақат суд тартибида ундирилади. Ташкилот хатоликлар аниқланган пайтдан эътиборан 1 йил ичида судга бериши мумкин (МКнинг ­270-моддаси 1-қисми). Собиқ иш берувчи ташкилотга етказилган моддий зарарнинг миқдорини исботлаб бериши шарт (МКнинг ­186-моддаси 2-қисми).

Зарар, уни бартараф этиш мумкин бўлмаган кучлар, нормал хўжалик таваккалчилиги оқибатида, охирги зарурат ёки зарурий мудофаа натижасида келиб чиққан бўлса, ходимнинг моддий жавобгарлиги истисно этилишини инобатга олинг (МКнинг ­199-моддаси).

Суд айбнинг даражаси ва шаклини, аниқ ҳолатларни ва ходимнинг моддий аҳволини ҳисобга олиб ундириладиган зарар миқдорини камайтириши мумкин (МКнинг 210-моддаси).

Шу тариқа, бош бухгалтернинг ишдан бўшатилиши ушбу ташкилотда ишлаган даври учун моддий жавобгарликдан озод этмайди. Зарар етказилганлиги аниқлангандан кейин бир йил ўтмаганлигини ҳисобга олиб, ташкилот ундан бухгалтерия ҳисобини тиклаш бўйича хизматлар учун сарфлаган суммани ундириб олиши мумкин.

 

Моҳичеҳра Раҳмонова, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 838 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика