Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 42 / Хўжалик юритиш қоидалари

Монополияга қарши ҳимоя

 

«Б» компанияси IT соҳасида монополиячи ҳисобланади. «А» компания учун софт ишлаб чиқади. Ушбу софтни интеграциялаш ва унинг техник кузатувини юритиш зарурати юзага келди. Мазкур хизматларни шартнома кўринишида расмийлаштириш лозим. «Б» компанияси ўз монопол ҳолатидан фойдаланган ҳолда, шартнома лойиҳасида зарарларни қоплаш юзасидан ўз жавобгарлигини – шартнома қийматининг 50%идан ошмайдиган миқдорда чекламоқда. Ўз навбатида, «А» компаниясида катта йўқотишлар (масалан, дастурдаги хатолик, софтда узилишлар сабабли) бўлиши мумкин. «А» компанияси мазкур шартномани шундай шартларда ҳам тузишга мажбурлиги туфайли иложсиз вазиятда қолди.

Монополияга қарши қонун ҳужжатларида «А» компаниясини ҳимоялаш чоралари мавжудми?

 

Ўз ҳуқуқингизни ҳимоя қилиш учун «Б» компанияси бозорда устун мавқени эгаллаш-эгалламаслигини аниқлаш лозим.

Устун мавқеда бўлиши шарти интеллектуал мулк объектларига бўлган мутлақ ҳуқуқлар билан боғлиқ муносабатларга нисбатан татбиқ этилмаслигини ҳисобга олинг («Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддаси). Яъни «Б» компанияси ишлаб чиқадиган софтга (дастурий таъминотга) рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари татбиқ этилмайди.

Устун мавқе компанияга қуйидагиларга имконият берадиган ҳолат ҳисобланади:

♦ рақобатчиларга боғлиқ бўлмаган ҳолда ўз фаолиятини амалга ошириш;

♦ рақобатнинг ҳолатига ҳал қилувчи таъсир кўрсатиш;

♦ тегишли бозорга бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг киришини қийинлаштириш;

уларнинг иқтисодий фаолият эркинлигини бошқача тарзда чеклаш (Қонуннинг 6-моддаси 1-қисми).

Компания товарининг улуши қуйидагича бўлганда унинг мавқеи устун мавқе деб эътироф этилади:

1) 50% ва ундан ортиқ;

2) қуйидаги шартларда 35%дан 50%гача ҳажмда бўлиши:

♦ компаниянинг улуши камида 1 йил ундан ортиқ муддат мобайнида 35-50% доирасида барқарор бўлиб туриши;

♦ бозорда 20%дан ортиқ товарлар улуши бўлган хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг йўқлиги;

♦ ушбу бозорга янги рақобатчиларнинг киришига имконият бўлиши (Низомнинг 11-банди, ВМнинг 20.08.2013 йилдаги 230-сон қарорига 1-илова).

Шартномага камситувчи шартларни киритиши, товарни ишлаб чиқариш ёки реализация қилиш имконияти бўла туриб, шартнома тузишдан асоссиз равишда бош тортиши устун мавқени суиистеъмол қилиш деб эътироф этилади (Қонуннинг 10-моддаси).

«Б» компанияси устун мавқега эга бўлса, у томонидан шартномага камситувчи шартлар мажбурий тарзда киритилгани юзасидан Монополияга қарши қўмитага мурожаат қилишга ҳақлисиз. Маълумотлар тасдиқланган тақдирда, Монополияга қарши қўмита томонидан ҳуқуқбузарликни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма берилади, компаниянинг мансабдор шахсларга эса ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солинади (МЖТКнинг 178-моддаси 6-қисми). Маъмурий жазо чораси қўлланилганлиги компанияни монополияга қарши органнинг кўрсатмасини бажариш мажбуриятидан озод этмайди (Қонуннинг 27-моддаси 2-қисми).

 

Альберт Сафин, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 649 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика