Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 42 / Хўжалик юритиш қоидалари

Шартномада юрист имзоси бўлиши шарт

 

МЧЖда ўз юристи йўқ. Ушбу МЧЖ билан шартнома тузадиган корхоналар уларга юрист имзо қўйишини сўрашади.

МЧЖда юрист бўлмаса, шартномаларда унинг имзоси бўлиши шартми?

 

Ҳа, юрист имзоси бўлиши шарт.

Хўжалик шартномаси субъектларига юридик хизмат кўрсатиш уларнинг юридик хизматлари ёки ана шу мақсадда шартнома асосида жалб этилган адвокатлар томонидан амалга оширилади («Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуннинг 20-моддаси).

Хўжалик шартномалари уларни имзолашга тайёрлаш жараёнида хўжалик юритувчи субъектларнинг юридик хизмати ёки жалб этилган адвокатлар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан текшириб кўрилиши керак. Шартномаларни уларнинг имзоларисиз тузишга йўл қўйилмайди (Қонуннинг 21-моддаси). Бироқ юрист имзосисиз шартномалар тузганлик учун жавобгарлик назарда тутилмаган.

 

Альберт Сафин, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 1043 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика