Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 23 / Табиат ва биз

Ўзбекистонда АЭС қурилиши экологик хавф туғдирадими?

 

Ўзбекистонда электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқаришда бирламчи ёқилғи сифатида асосан табиий газ ва бошқа анъанавий углеводород ёқилғи турларидан фойдаланилади. Лекин, қайта тикланувчи энергия манбаларининг (қуёш, шамол ва биогаз энергияси) мавжуд юқори имкониятларидан амалда кам фойдаланилмоқда.

 

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Борий Алихонов иштирокида ўтказилган очиқ мулоқот давомида ана шундай фикрлар билдирилди.

Айнан энергетика хавфсизлиги нуқтаи назаридан қараганда, Ўзбекистонда атом электр станциясининг қурилишига қандай баҳо бериш мумкинлиги ҳақидаги саволга Б.Алихонов жавоб берар экан, бир гуруҳ депутатлар атом электр станциялари фаолиятини ўрганиш учун хорижий мамлакатларда бўлиб қайтгани ва бу масалани ўрганганини маълум қилди. Жумладан, Россиянинг Нововоронеж шаҳрида, Венгрияда, Япониядаги Фукусима атом электр станцияларида бўлиб айни ҳолат кўриб чиқилган.

– Нововоронежда бўлганимизда болалардан то катталаргача хизмат кўрсатувчи Атом энергетикаси ахборот маркази билан танишдик, – дейди ­Б.Алихонов. – Бу ерда атом энергетикасига оид билимлар оддий, содда тилда инновацион усуллар ёрдамида қизиқарли қилиб тушунтириб берилади. Биз Ўзбекистонда ҳам шундай ахборот марказларини ташкил этмоқчимиз. Турли давлатлардаги АЭСлар билан яқиндан танишиб, ҳамма жараённи ўз кўзимиз билан кўрганимиздан сўнг бу энергетик ва экологик жиҳатдан безарар технология эканига иқрор бўлдик. Реакторда содир бўлаётган реакция реакторнинг ичида қолади. 11 та ҳимоя қилиш қобиғи, муҳофаза тизимлари бор. Булар станцияда хавфсизликни буткул таъминлайди.

Депутатнинг хулоса қилишича, АЭС энергия самарадорлигини ошириш, юқори иқтисодий кўрсаткичларга эришиш гарови бўлиши билан бир қаторда энергетик ва экологик хавфсиз ресурс.

– Айрим одамларда кимларнингдир ёки нималарнингдир таъсирида шаклланиб-қотиб қолган тушунчалар бор: атомни даҳшатли, важоҳатли, вайрон қилувчи нарса деб тушунишади. Ўша маълум сонли одамларнинг дунёқарашини, фикрлашини ўзгартиришимиз, уларда энергия манбаларига тўғри муносабат уйғотишимиз керак, – деди Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари.

Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланишда хавфсизликни таъминлашнинг самарали механизмлари «Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасида ҳам ўз аксини топган.

Учрашувда маълум қилинишича, дунёдаги нефть-газ захиралари 40-60 йилга, кўмир захиралари 100-115 йилга етади. Ҳозир дунёда йилига 12 млрд тонна нефть эквивалентига тенг бўлган энергия истеъмол қилинади. Бу ўрта ҳисобда ҳар бир одам 2 тонна нефтдан ҳосил бўладиган энергия истеъмол қилишини англатади.

– Ўзбекистонда йилига 320 кундан кўпроқ қуёшли кун бор, – деди Алихонов. – Қуёшдан энергия олиш имкониятини чамалаб кўрсак, 320 кун бемалол ундан фойдаланишга реал шароит мавжуд. Биз мамлакатимизда қуёшдан йилига 182 млн тонна нефть эквивалентидан кўпроқ ҳажмда энергия олишимиз мумкин. Бу ҳозир Ўзбекистонда истеъмол қилинаётган энергия ҳажмидан қарийб уч баравар кўп. Қуёш – Ўзбекистонда энг оптимал ва самарали энергия манбаси ҳисобланади.

 

ЎзА материали асосида.

 

Прочитано: 574 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика