Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 23 / Кадрлар бўлими

Хизмат ўташ пайтида иш жойи сақланади

 

Корхона ходими 1 ойга армияга (СЧР) кетаяпти. Бир ой ўтгач корхонамизда ишлашда давом этади.

Қандай қилиб ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш мумкин? У билан меҳнат шартномасини бекор қилиш, кейин яна ишга қабул қилиш керакми?

 

Йўқ, сафарбарлик чақируви резервида қайд этилган ва ҳарбий йиғинларга чақириладиган ходимнинг йиғинларда бўлиши пайтида иш жойи, эгаллаб турган лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланиб қолади.

Кўрсатилган шахс билан тузилган меҳнат шартномаси у чақирув қоғози олган кундан бошлаб ҳарбий йиғинлардан қайтгунига қадар иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиниши мумкин эмас, корхона тугатилган ҳоллар бундан мустасно (МКнинг 165-моддаси; «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуннинг 32-моддаси).

Сафарбарлик чақируви резервига йиғинларга чақириладиган ходим мудофаа ишлари бўлимида белгиланган намунадаги чақирув ҳақида фармойиш олади ва уни ишдан озод этиш тўғрисида буйруқ чиқариш учун асос сифатида иш жойига тақдим этади.

Фармойишни олган иш берувчи тахминан қуйидаги мазмундаги буйруқни чиқаради:

 

«Ҳарбий йиғинларга чақирув тўғрисида»

5-цехда ишловчи йиғувчи слесарь Алимов Жўрабой Акмалбой ўғли сафарбарлик чақируви резервига ҳарбий йиғинларга чақирилганлиги муносабати билан 2019 йил 1 майдан 31 майгача хизмат мажбуриятларидан озод этилсин.

«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 165-моддасига мувофиқ, Алимов Ж.А.нинг йиғинларда бўлиши пайтида иш жойи, эгаллаб турган лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланиб қолинсин.

Асос: Фарғона вилояти Риштон тумани мудофаа ишлари бўлимининг 25.04.2019 йилдаги 68-сон фармойиши.

 

Павел Сильнов, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 591 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика