Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 21 / Ёнғин хавфсизлиги

Қурилиш биноларини асрайлик

 

Бунёдкорлик ишлари туфайли пойтахтимиз кун сайин чирой очиб бормоқда. Азим Тошкентдаги қурилиш, ободонлаштириш ишларини ҳар кўча, ҳар гўшада кузатиш мумкин.

 

Ҳашаматли иншоотлар, боғлар барпо этилиб, баъзиларида таъмирлаш ишлари жадал суръатларда олиб борилаётган бир паллада ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларининг ҳам зиммасидаги масъулияти ошади: ушбу масканларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиниши юзасидан назорат кучайтирилади. Қурилиш меъёр-талабларининг бузилиши кўнгилсиз ҳодисалар, аксар ҳолларда инсонлар ҳаётига жиддий хавф туғдириши мумкин. Бунёдкорлик йўлига ўз меҳнат-шижоатини сафарбар қилаётган қурилиш ишчи-хизматчилари баъзида иш жараёнида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида ҳам ўзларини, ҳам қурилаётган объектни хавфли вазиятда қолдирадилар.

Қурилиш майдонларини доимий равишда ёнувчи чиқиндилардан тозалаш, қўлбола электр иситиш анжомларидан фойдаланмаслик, ҳудудда очиқ олов ёқилишига, кислород-газ баллонлар, бўёқлар, карбид, тез ёнувчан ёғоч материалларининг бирга сақланишига йўл қўймаслик, электр-газ пайвандлаш ишлари даврида хавфсизлик ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш муҳим вазифалардан. Қолаверса, қурилиш ҳовлисидаги қурилиш вагончаларини ёнғин хавфсизлиги меъёрлари асосида ўрнатиш ва уларга улаб олинган электр тармоқларини ЭУФК асосида ўтказилишини таъминлаш, қурилиш вагончаларида тунги вақтда ишчи-ходимларнинг тунаб қолишига йўл қўймаслик кераклигини унутмаслик керак. Ана шу оддий техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинса, объект тўла-тўкис эгасига топширилиши таъминланади.

Бизнинг ходимлар ёнғин чиққан жойларда кўп дуч келадиган муаммолар ҳам бор. Масалан, қурилиш ишлари олиб борилаётган жойларда баъзида ўзбошимчалик билан белгиланган меъёр қоидаларига ўзгартиришлар киритиш, қурилиш майдони ва биносига ёнғин ўчириш автоуловларининг ҳаракатланишига халақит берувчи буюмлар билан тўсиб қўйиш ҳоллари учрайди. Ана шуларнинг натижасида хавфнинг олди олиниши мумкин бўлган ҳолда ҳам бунинг имкони сунъий тарзда йўққа чиқади.

Бир сўз билан айтганда, хавфсизлик техникасига риоя этиш – муваффақиятларимиз гаровидир.

 

Музроб Турсунов,

Миробод тумани ЁХБ инспектори, катта сержант.

Прочитано: 548 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика