ИИБ профилактика инспектори ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодиса рўй берганда иш берувчидан меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги ҳужжатларни талаб қилишга ҳақлими?
– Йўқ, ИИБ профилактика инспектори ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодиса рўй берганда иш берувчидан меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги ҳужжатларни талаб қилишга ҳақли эмас.
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни текшириш мажбурияти профилактика инспекторларининг ваколатларига кирмайди (Низомнинг 12-банди, 18.04.2017 йилдаги ПҚ-2896-сон қарорга 2-илова).
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни тўғри ва ўз вақтида текшириш ва ҳисобга олишни, шунингдек бахтсиз ҳодиса келиб чиқиши сабабларини бартараф этишга оид чора-тадбирларнинг бажарилишини назоратдаги тегишли объектларда қуйидагилар назорат қилади:
♦ корхонанинг юқори турувчи хўжалик органи;
♦ касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи;
♦ давлат меҳнат техника назоратчиси;
♦ Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва Ўздавэнергоназорат органлари.
Альберт Сафин, «Norma» МЧЖ эксперти.