Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 20 / Хўжалик юритиш қоидалари

Буюртмачи қабул қилишдан бош тортса

 

Буюртмачи пудратчида бажариладиган ишлар журнали ва пайвандлаш ишлари журнали йўқлигини рўкач қилиб, пудратчининг бажарилган ишлар далолатномаларини имзоламасликка ҳақлими?

 

Агар бу шарт пудрат шартномасида ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда қайд этилмаган бўлса, буюртмачи бажариладиган ва пайвандлаш ишлари журналлари йўқлигини рўкач қилиб, пудратчининг бажарилган ишлар далолатномасини имзолашни рад этишга ҳақли эмас.

Буюртмачи бажарилган ишни пудрат шартномасида белгиланган муддатларда ва унга мувофиқ кўриб чиқиши ва қабул қилиши шарт. Иш натижасини ёмонлаштирадиган даражада шартномадан чекиниш аниқланган тақдирда эса, бу тўғрида пудратчига дарҳол маълум қилиши керак. Пудратчи бажарган иш пудрат шартномасининг шартларига, шартлар бўлмаганида ёки тўлиқ бўлмаганида эса, одатда тегишли турдаги ишларга қўйиладиган талабларга мос келиши керак (ФКнинг 647-моддаси). Агар пудрат шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, буюртмачи бажарилган ишни қабул қилишдан бош тортганида, пудратчи 1 ой ўтгач ва шундан кейин буюртмачини 2 марта огоҳлантирган ҳолда иш натижасини сотиб юборишга ҳақли. Тушган пулни эса, ўзига тегишли ҳамма тўловларни чегириб ташлаб, нотариал идоранинг депозитига буюртмачининг номига киритиб қўйиши мумкин. Пудратчи пудрат нарсасини сотиш ўрнига уни ушлаб туриш ёки келтирилган зарарни буюртмачидан ундириб олиш ҳуқуқидан фойдаланишга ҳам ҳақли (ФКнинг 646-моддаси).

 

Альберт Сафин, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 654 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика