Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 17 / Божхона

Имтиёз – рўйхатга кўра

 

Қурилиш билан шуғулланадиган фирмалар учун ёғоч-тахта материалларини олиб келишда ноль даражали ставка белгиланган ҳужжат бор эди. Ушбу қоида ўз кучида қолдими? У қандай товарларга (ТИФ ТН кодларига) нисбатан қўлланилади?

Ильдус Х., тадбиркор.

 

– Ҳақиқатан ҳам бундай ҳужжат бор. Бу Вазирлар Маҳкамасининг «Ички бозорни ёғоч-тахта материаллари билан тўлдиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қароридир (7.07.2003 йилдаги 305-сон).

Бироқ ВМнинг 22.05.2018 йилдаги 384-сон қарори билан ВМнинг ­305-сон қарори 1-бандига ўзгартириш киритилган. Энди юридик шахслар ВМнинг 305-сон қарорига иловада кўрсатилган четдан келтириладиган ёғоч-тахта материаллари ва ёғоч учун импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод қилинди. Илгари ушбу имтиёзлар жисмоний шахсларга ҳам татбиқ этилган.

Иловада Четдан келтиришда юридик шахслар импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод қилинадиган ёғоч-тахта материаллар, ёғоч-тахта ва ёғочдан ясалган буюмларнинг айрим турлари рўйхати келтирилган. Унга 4403, 4407, 4408, 4410 (4410 11 300 0 дан ташқари), 4411, 4412, 4413 00 000 0 ТИФ ТН кодлари бўйича 7 номланишдаги товарлар киритилган.

Давлат божхона қўмитасига республикага ёғоч-тахта материаллари ва ёғоч олиб келишнинг белгиланган тартибига юридик шахслар томонидан қатъий риоя қилиниши, божхона расмийлаштирувининг ва божхона тўловлари ундиришнинг тўғри амалга оширилиши устидан назоратни таъминлаш вазифаси топширилган (ВМнинг 305-сон қарори 2-банди). Шу муносабат билан жорий йил 1 мартдан бошлаб хавф даражаси юқори кўрсаткичга эга ёки тасодифий танловда аниқланган товар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона назорати амалга ошириладиган 4 та: «сариқ», «қизил», «яшил» ва «кўк» йўлакни қўллаган ҳолда Хавфларни автоматлаштирилган бошқариш тизими жорий этилганини эслатиб ўтамиз.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

 

Прочитано: 633 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика