Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 17 / Божхона

Битим тарафларининг ўзаро боғлиқ бўлиши шартлари

 

Божхона қийматини аниқлаш чоғида битим иштирокчилари – сотиб олувчи ва сотувчи ўзаро боғлиқ шахслар эканлигини рўкач қилиб, божхоначилар биринчи усулни қўллашдан бош тортдилар.

Қандай ҳолларда тарафлар ўзаро боғлиқ шахслар деб ҳисобланади?

Битим иштирокчилари бундай шахслар эмаслигини исботласак, биринчи усулдан фойдалана оламизми?

А.Қодиров, декларант.

 

Ўзаро боғлиқ шахслар деганда қуйидаги белгиларнинг ҳеч бўлмаганда биттасига мос келадиган шахслар тушунилади:

● битим тарафларининг бири (жисмоний шахс) ёки битим тарафларидан бирининг мансабдор шахси айни вақтда битим бошқа тарафининг мансабдор шахси бўлса;

● битим тарафлари юридик шахсга биргаликда эгалик қилувчилар бўлса;

● битим тарафларининг бири (жисмоний шахс) бошқа тараф билан меҳнат муносабатлари бўйича боғлиқ бўлса;

● битим тарафларининг бири битим бошқа иштирокчисининг устав фондида (устав капиталида) овоз бериш ҳуқуқи билан устав фондининг (устав капиталининг) камида беш фоизини ташкил этувчи ҳиссага (пайга) эгалик қилса ёки акцияларининг эгаси бўлса;

● битимнинг ҳар иккала тарафи бевосита ёки билвосита учинчи шахс томонидан назорат қилинаётган бўлса;

● битимнинг тарафлари бевосита ёки билвосита учинчи шахсни назорат қилаётган бўлса;

● битимнинг бир тарафи ва (ёки) унинг мансабдор шахси бевосита ёки билвосита битимнинг иккинчи тарафини назорат қилаётган бўлса;

● битим тарафлари ва (ёки) уларнинг мансабдор шахслари қариндош бўлса (БКнинг 307-моддаси).

Бироқ декларант ёки божхона брокери битим тарафларининг ўзаро боғлиқлиги битим баҳосига таъсир кўрсатмаган деб топса, олиб кириладиган товарга доир битимнинг қийматига оид усулдан фойдаланишга йўл қўйилади (БКнинг 308-моддаси).

Бунда шуни назарда тутиш лозимки, битим баҳосига таъсир кўрсатувчи шахсларнинг ўзаро боғлиқлигидан ташқари, қуйидаги ҳолларда биринчи усулдан фойдаланилиши мумкин эмас:

● сотиб олувчининг баҳоланаётган товардан фойдаланишга ёки уни тасарруф этишга бўлган ҳуқуқларига нисбатан чекловлар мавжуд бўлса, бундан қонун ҳужжатларида белгиланган чекловлар ёхуд товар қайта сотилиши мумкин бўлган географик минтақадаги чекловлар ёки товарнинг қийматига жиддий таъсир кўрсатмайдиган чекловлар мустасно;

● товар божхона ҳудудига қиймат асосига эга бўлмаган битим бўйича олиб кирилган бўлса;

● сотиш ёки битимнинг баҳоси таъсирини ҳисобга олиш мумкин бўлмаган шартларга риоя этилишига боғлиқ бўлса (айирбошлаш, контрактация, қайта ишлаш шартномалари);

● товарни кейинчалик қайта сотиш, ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этишдан тушган тушумнинг исталган қисми сотувчига бевосита ёки билвосита ўтса ва бунда товарнинг қийматига БКнинг 304-моддасига мувофиқ тегишли тузатишларни киритиш мумкин бўлмаса;

● товарнинг божхона қийматини аниқлашда декларант ёки божхона брокери томонидан фойдаланилган маълумотлар ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлмаса (БКнинг 306-моддаси).

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

 

Прочитано: 628 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика