Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 17 / ҚҚС ҳақида

Пудратчиларнинг барчасига имтиёз берилмаган

 

Доимий муассаса углеводородлар конини қидирувчи ва разведка қилувчи операторнинг пудратчиси ҳисобланади. Президентнинг 28.04.2000 йилдаги ПФ-2598-сон Фармонига мувофиқ у барча турдаги солиқлар ва мажбурий ажратмалар, шу жумладан ҚҚСни тўлашдан озод қилинган.

Конларни қидирувчи ва разведка қилувчи оператор билан тузилган шартнома асосида ишларни бажарсак, ДМ етказиб берувчилари, пудратчилари ҚҚС тўлашдан озод қилинадими?

Улардан ҳисобварақ-фактураларни ҚҚСсиз тақдим этишни талаб қилишга ҳақлимизми?

 

– Нефть ва газ конларини қидириш ва разведка қилиш ишларини амалга оширувчи хорижий компаниялар, шунингдек улар томонидан жалб этиладиган хорижий пудрат ва ёрдамчи пудрат ташкилотлари геология-разведка ишларини ўтказиш даврида мақсадли давлат жамғармаларига барча турдаги солиқлар ва мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод қилинган (28.04.2000 йилдаги ­ПФ-2598-сон Фармоннинг 4-банди).

Нефть ва газ конларини қидириш ва разведка қилиш ишларини олиб бораётган хорижий компанияларга материаллар етказиб бериш, ишлар ва хизматларни бажариш билан шуғулланувчи Ўзбекистон Республикасининг резидент корхоналари ва ташкилотлари ҚҚСни тўлашдан озод этиладилар (ПФ-2598-сон Фармоннинг 5-банди).

Хулоса: нефть ва газ конларини қидириш ва разведка қилиш ишларини олиб бораётган хорижий компанияларга, шунингдек «Мингбулоқнефть» МЧЖга (15.04.2010 йилдаги ПҚ-1323-сон қарорнинг 4-банди) материаллар етказиб бериш, ишлар ва хизматларни бажариш билан шуғулланувчи ЎзРнинг резидент корхоналаригина ҚҚСни тўлашдан озод этиладилар. Улар жалб этадиган хорижий пудрат ва ёрдамчи пудрат ташкилотларига етказиб берилганда Фармоннинг 5-бандига мувофиқ имтиёз назарда тутилмаган.

Масалан, Президентнинг ­ПҚ-1323-сон қарори бундай хулоса чиқаришга асос бўла олади, унда Фармоннинг 5-бандида назарда тутилган ҚҚС тўлашдан озод қилиш бўйича имтиёзни юридик шахслар – «Мингбулоқнефт» МЧЖ қўшма корхонасига материаллар етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизмат кўрсатишни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси резидентларига ҳам татбиқ этиш вазифаси топширилган.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 579 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика