Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 17 / ҚҚС ҳақида

Имтиёзлар берилганда ҳисобварақ-фактурани тўлдириш

 

Корхона 2017–2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастури доирасида ёрдамчи пудратчи сифатида қурилиш ишларини бажаради. Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ҳудудида 7 қаватли уй қуриш учун тузилган контракт асосида ёрдамчи пудрат ишлари олиб борилмоқда. Корхона Президентнинг 22.11.2016 йилдаги ПҚ-2660-сон қарорига мувофиқ 2018 йилда ЯСТ ва ҚҚС тўламаган. 2019 йилдан умумбелгиланган солиқларни тўлай бошлади. 

1. Ушбу корхона фойда солиғини тўлайдими?

2. У ҳисобварақ-фактураларни ҚҚСсиз ёки ноль даражали ставка билан тақдим этиши керакми?

 

1

Бош пудрат ва ёрдамчи пудрат ташкилотлари ­2017–2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш доирасида 1.04.2021 йилгача кўп квартирали уйлар объектларини «тайёр ҳолда топшириш» шартларида қуриш ва реконструкция қилиш бўйича амалга оширадиган ишлар ҳажми бўйича барча турдаги солиқлар, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод қилинган (22.11.2016 йилдаги ­ПҚ-2660-сон қарорнинг 17-банди). Имтиёз фойда солиғига ҳам тааллуқли.

 

2

Корхона Дастур доирасидаги ёрдамчи пудратчи сифатида 1.04.2021 йилгача ҚҚС тўлашдан озод қилинган. Бинобарин, ҳисобварақ-фактуралар ҚҚСсиз тақдим этилади.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 608 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика