Norma.uz

Чироқни ёқмасам – нима бўлади?

 

Йўл ҳаракати қоидаларига автомобилчилар кундузи яқинни ёритувчи чироқларни ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши мажбуриятини юклайдиган янгиликлар киритилди (ВМнинг 9.04.2019 йилдаги 292-сон қарори).

 

Аввалига янгиликлардан келиб чиқиб, ким, қачон ва қайси «чироқдан» фойдаланиши кераклигини билиб оламиз.

Шартлар

 

Транспорт воситасининг тури

 

Ташқи ёритиш асбобларининг тури

 

Кўк ёки кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи чироқ-маёқчалари ва махсус товушли ишоралари ёқилган транспорт воситалари томонидан кузатиб келишда

 

Кузатиб келинаётган транспорт воситаси

 

Яқинни ёритувчи чироқлар

 

Қувиб ўтишда

(товушли ишора ўрнига ёки у билан бирга)

Қувиб ўтаётган транспорт воситаси

 

Чироқларнинг ёқиб ўчирилиши

 

Қоронғи вақтда ва етарлича кўринмайдиган шароитда, шунингдек йўлнинг ёритилганлигидан қатъи назар, туннелларда

 

Барча механик транспорт воситалари ва мопедлар

 

Узоқни ёки яқинни ёритувчи чироқлар

 

Велосипедлар

 

Чироқлар

 

Тиркамаларда ва шатакка олинган механик транспорт воситалари

 

Габарит чироқлари

 

Аҳоли яшаш жойларида йўл ёритилган бўлса

 

Барча транспорт воситалари

 

Яқинни ёритувчи чироқлар

 

Қарама-қарши йўналишдаги транспорт воситасига камида 150 метр масофа қолганда, шунингдек ҳайдовчи транспорт воситасининг чироқларини вақти-вақти билан ўчириб бунга зарурият борлигини билдирган ҳолларда ундан ҳам кўпроқ масофада

 

Қарама-қарши ва бир йўналишдаги транспорт воситалари ҳайдовчиларининг кўзини қамаштириши мумкин бўлган бошқа барча ҳолатларда

 

Кўзи қамашганда

 

Барча транспорт воситалари

 

Авария ишоралари

 

Қоронғи вақтда йўлнинг ёритилмаган қисмида тўхтаганда ёки тўхтаб турганда

 

Барча транспорт воситалари

 

Габарит чироқлари

 

Етарлича кўринмайдиган шароитда

 

Габарит чироқлари. Қўшимча равишда яқинни ёритувчи чироқлар, туманга қарши чироқлар ва туманга қарши орқа чироқлар ёқилиши мумкин

 

Етарлича кўринмайдиган шароитда алоҳида, шунингдек узоқни ёритувчи ёки яқинни ёритувчи чироқлар билан

 

Барча транспорт воситалари

 

Туманга қарши чироқлар

 

Қоронғи вақтда йўлнинг ёритилмаган қисмларида узоқни ёки яқинни ёритувчи чироқлар билан бирга

 

ЙҲҚнинг 138-бандида кўзда тутилган ҳолатларда яқинни ёритувчи чироқлар ўрнига

 

Куннинг ёруғ вақтида

 

Ҳаракатланувчи барча автомототранспорт воситалари

 

Яқинни ёритувчи чироқлар ёки кундузги сигнал чироқлари

 

Аҳоли яшаш жойларидан ташқарида, қарама-қарши йўналишдан келаётган транспорт воситалари бўлмаганда

 

Барча транспорт воситалари

 

Прожектор чироқ ва изловчи чироқлар

 

Аҳоли пунктларида

 

Хизмат вазифаларини бажараётган, белгиланган тартибда ялт-ялт этувчи кўк ёки кўк ва қизил, шунингдек сариқ ёки зарғалдоқ рангли чироқ-маёқча ва махсус товушли ишоралар билан жиҳозланган транспорт воситалари

 

Етарлича кўринмайдиган шароитда

 

Барча транспорт воситалари

 

Туманга қарши орқа чироқлар (тўхташ чироқлари (стоп-сигнал)га улаш тақиқланади)

 

Ҳаракатланаётганда, куннинг қоронғи вақтида, йўлда тўхташ ва тўхтаб туриш пайтида

 

Автопоезд

 

«Автопоезд» таниқлик белгиси

 

 

Тузатишлар кучга кирган бўлса ҳам, пойтахтимизнинг айрим туманлари йўлларидаги вазиятнинг юзаки таҳлили автомобиль эгаларининг жуда кам қисми янги талабга риоя этаётганини кўрсатмоқда. Бунинг бир нечта сабаблари бор, хусусан:

♦ ўзгартиришларга тайёргарлик кўрилмаган – 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–3666-сон қарорнинг 4-бандида талаб қилинганидек, лойиҳа дастлаб жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилмаган эди. Бундан ташқари, ҳужжатда автоҳаваскорлар билан ахборот-тушунтириш ишларини олиб бориш учун бир муддатга «кечиктириш» (бирмунча кечроқ кучга киритиш, таҳр.) назарда тутилмаган;

♦ афсуски, ҳар қандай жамиятда кўп ҳолларда қабул қилинаётган ҳуқуқий нормаларнинг маъносини, шунингдек уларга риоя этмасликнинг юридик ва амалдаги оқибатларини тушунмаслик ҳукмронлик қилади.

Ҳайдовчиларда бу хусусда юзага келиши мумкин бўлган асосий саволларга жавоб беришга уриниб кўрамиз.

1. Кўпчилик автоҳаваскорлар янги қоида амал қила бошлаган бўлса ҳам, бунинг учун жарима сола олмайдилар, чунки ҳозирча Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилмаган, дея хато ўйлашади.

Уларни киритишнинг ҳожати йўқ. МЖТКнинг 128-моддаси биринчи қисмида ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жазо назарда тутилган. Ушбу қисмдаги диспозиция бланкет тусда бўлиб, юқоридаги жадвалда баён этилган чироқлардан фойдаланиш тўғрисидаги ЙҲҚ талабларига ҳавола қилади.

Тегишинча, 10 апрелдан куннинг ёруғ вақтида яқинни ёритувчи чироқларни ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиш тўғрисидаги қоидани бузганлик ҳам ушбу модда таъсири остига тушади.

Биринчи бор қоидабузарликка йўл қўйганлик учун – ЭКИҲнинг 1/2 қисми. Такрор содир этиш санкция миқдорига таъсир кўрсатади – ўта «ашаддий» қоидабузарларга ЭКИҲнинг 4 баравари миқдорида жарима солинади ёки ҳайдовчилик гувоҳномасидан ярим йилга маҳрум этилади.

2. Жавобгарликнинг белгиланиши ўз-ўзидан қоидаларга риоя этилишини кафолатламайди. Қоидабузарликлар қай йўсинда кузатув остига олиниши муҳим. Айни пайтда ЙҲҚни бузиш ҳоллари қуйидагича қайд этилмоқда:  

♦ «анъанавий» усулда – ДЙҲХХ ходимлари томонидан постларда ёки рейдлар давомида;

♦ махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техник воситалари ёрдамида. Уларнинг функционали мунтазам равишда кенгайтирилмоқда, бу янада кўп қоидабузарликларни қамраб олиш имконини бермоқда. Демак, камераларнинг объективлари яқин орада чироғи ўчирилган автомобилларни ҳам тута бошлайди;

1 июлдан арз қилувчини рағбатлантирган ҳолда, фуқаролар ва ташкилотларга тегишли автомобилларнинг видеорегистраторлари орқали ҳуқуқбузарликлар қайд этилган ёзувларни қабул қила бошлайдилар.

Сўзимизга якун ясаймиз: янгилик ҳақида хато ўйлаш ярамайди – норма 10 апрелдан кучга кирган ва шу санадан эътиборан унга барча риоя этмоғи лозим. Янги қоидани бузганлик учун қонунчиликда жавобгарлик назарда тутилган ва уни қўллаш механизмлари белгиланган.

 

Олег Заманов, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 515 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика