Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 16 / Хўжалик юритиш қоидалари

Алкоголь сотиш ҳуқуқини тасдиқланг

 

Корхонамизнинг асосий фаолияти – импорт қилинган алкоголли маҳсулотлар билан улгуржи савдо қилиш. Буюртмачиларда алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома бўлганда улар билан шартнома тузилади ва уларга товарлар юклаб жўнатилади. Бироқ 2019 йил январдан бошлаб меҳмонхоналар (ресторан ва барлари бўлган) Президентнинг 5.01.2019 йилдаги ПҚ-4095-сон қарори 15-банди «а» кичик бандини рўкач қилиб, уни бизга тақдим этишдан бош тортмоқдалар. Фикримизча, ушбу бандда алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасининг тўлиқ бекор қилингани эмас, балки битта меҳмонхонадаги алоҳида турғун шохобчалар учун рухсатномалар олиш бекор қилингани қайд этилган. 

Чакана савдода алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини тақдим этишни талаб қилаётганимиз тўғрими?

 

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини олиш зарур.

Президентнинг 5.01.2019 йилдаги ПҚ-4095-сон қарори билан меҳмонхоналар олиши керак бўлган, меҳмонхонага тегишли бўлган ва унинг ичида жойлашган алкоголь маҳсулотлари сотуви билан шуғулланадиган ҳар бир чакана савдо нуқталари ва умумий овқатланиш объектлари (бар, мини-бар, кафе, ресторан) учун алоҳида рухсат гувоҳномасини олиш талаби бекор қилинган.

Бу ҳолда меҳмонхоналар меҳмонхона комплекси ичида алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқини берадиган битта умумий рухсат гувоҳномасини олишлари зарур. Бироқ ПҚ-4095-сон қарорда рухсат берувчи ҳужжатни олиш заруратини тўлиқ бекор қилувчи асослар мавжуд эмас.

 

Александр Лобанов, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 535 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика