Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 39 / Юридик маслаҳатлар

Қарор ноқонуний бўлса

 

Солиқ органи «ҳисобот топширилмаганлиги учун» корхона счётини ёпди. Оқибатда счёт «камерал назорат натижалари бўйича талаблар кўриб чиқилмасдан қолдирилганлиги учун» ёпилганлиги маълум бўлди.

Аслида жавоб ўз вақтида рўйхатдан ўтказилган ва шахсий кабинет орқали жўнатилган эди.

Корхона счётини асоссиз равишда ёпган солиқ инспекторлари учун қандай жавобгарлик назарда тутилган?

 

Солиқчилар учун маъмурий ёки жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

Тузатишлар киритиш ҳақидаги талабнома олинган кундан эътиборан 10 кунлик муддатда камерал текширувлар доирасида:

♦ тузатилган солиқ ҳисоботини топширишингиз;

♦ аниқланган тафовутларнинг асосини, тасдиқловчи ҳужжатларни ёзма шаклда, шу жумладан электрон шаклда илова қилган ҳолда тақдим этишингиз лозим (Солиқ кодексининг 70-моддаси 6-қисми).

Талабнома жавобсиз қолдирилганда, солиқ органи қўшимча ҳисобланган солиқлар ва мажбурий тўловларни ундириш учун судга даъво аризаси билан мурожаат қилишга ҳақли бўлади.

Шунингдек солиқ хизмати счётлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриши мумкин (Солиқ кодексининг ­96-моддаси 3-қисми 3-хатбошиси).

Солиқ тўловчининг банклардаги счётлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ хизмати бошлиқлари ёки уларнинг ўринбосарларининг қарорларига асосан амалга оширилади ҳамда уларда шартлар белгилангунга қадар счётлар бўйича операциялар тўхтатилганлиги қайд этилиши лозим (ВМнинг 17.04.2019 йилдаги 320-сон қарорига 1-илованинг 15-банди).

Счётлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни ноқонуний деб ҳисобласангиз, солиқ хизматининг юқори органларига (масалан, Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармасига) ёки бевосита туман (шаҳар) маъмурий судига шикоят қилишга ҳақлисиз.

Қарор ноқонуний эканлиги далили белгиланиб, юқори турувчи орган ёки маъмурий суд томонидан бекор қилинадиган бўлса, айбдор мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилади. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ёки уларнинг банклардаги счётлари бўйича операцияларни қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш ЭКИҲнинг 40 бараваридан 80 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (МЖТКнинг 241-3-моддаси).

Шундай ҳаракатларни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил ичида кўп миқдорда (300 ЭКИҲдан 500 ЭКИҲгача миқдорда) ёки жуда кўп миқдорда (500 ЭКИҲ ва ундан кўп миқдорда) зарар етказган ҳолда такрор содир этган шахс жиноий жавобгарликка тортилади (ЖКнинг ­192-3-моддаси). 

Бундан ташқари, солиқ органларининг ғайриқонуний ҳаракатлари натижасида етказилган зарар, улар мансабдор шахсларининг айбидан қатъи назар, иқтисодий суднинг қарори асосида қопланиши лозим (ФКнинг ­990-моддаси 1-қисми). Ушбу қарор билан давлат органлари мансабдор шахсларининг айби билан етказилган зарарларни қоплаш шу мансабдор шахслар зиммасига юкланиши мумкин (ФКнинг 15-моддаси).

 

Павел Сильнов,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 607 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика