Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 39 / Парламент хабарлари

Тўлов тизимлари тўғрисидаги қонун улар хизматлари кўламини кенгайтиради

 

Жорий йил 19 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар қуйидаги бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар:

иккинчи ўқишда«Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги. Таъкидланганидек, бугунги рақамли технологияларнинг ривожланиши тўлов хизматлари бозорини ҳам тараққий эттиришни тақозо қилмоқда. Бироқ ҳозирда юртимизда тўлов агрегаторлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар кўлами чеклангандир. Боиси тўлов ташкилотлари ва тўлов тизими операторларининг фаолияти на банк қонунчилиги, на бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади. Тўловлар ва тўлов тизимларини тартибга солиш, назорат қилиш борасида аниқ бир давлат органининг ваколат ва мажбуриятлари қонунчиликда аниқ белгилаб берилмагани ҳам мазкур соҳада хатарларни вужудга келтирмоқда.

Қонун лойиҳаси бу борадаги хавф-хатарларнинг олдини олиш билан бирга, қатор долзарб масалаларни ҳал этишга қаратилган. Лойиҳа жорий йилнинг 3 июлида Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинган бўлиб, ўтган вақт мобайнида тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида лойиҳанинг қоида ва нормалари такомиллаштирилди. Норма ижодкорлиги талабларидан келиб чиқиб, лойиҳадан ҳаволаки нормалар чиқарилиб, тўғридан-тўғри ишлайдиган моддалар киритилди;

биринчи ўқишда – тизимлаштирилган қонунчилик базасини шакллантириш, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий жиҳатдан таъминланишини такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши коллизион нормалар, икки хил шарҳлаш, коррупция кўринишлари ва давлат томонидан ортиқча тартибга солиш ҳолатларига олиб келувчи идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш амалиётини бартараф этишда ҳуқуқий асос бўлади. Қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш асоси ва тартибга солиш предметини аниқ белгилаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини келишишнинг умумий қоидалари ўрнатилади.

Мажлисда қизғин муҳокама қилинган «Фуқаролик ҳолати далолатномалари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси Коррупцияга қарши кураш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси хулосасига кўра рад этилди.

Мажлисда, шунингдек, парламент қуйи палатаси ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати материали асосида.

Прочитано: 613 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика