Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 34 / Хўжалик юритиш қоидалари

Фақат унитарлар тўлайди

 

Корхонамиз 77,8 % давлат улушига эга, қолган қисми – хусусий шахслар улуши.

Соф фойданинг 30 %ини Давлат бюджетига ўтказишимиз керакми (29.06.2018 йилдаги ПФ-5468-сон Фармоннинг 9-банди)?

 

Корхонангиз унитар корхона бўлмаса, Давлат бюджетига соф фойдадан 30 % миқдорида ажратиш керак эмас.

2019 йил 1 январдан бошлаб устав капиталидаги давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик бирлашмалари томонидан дивидендлар сўзсиз ҳисобланишини, шунингдек, давлат унитар корхоналари томонидан уларнинг соф фойдасидан 30 фоиз миқдорида Давлат бюджетига ажратилиши таъминланади (29.06.2018 йилдаги ПФ-5468-сон Фармоннинг 9-банди).

Давлат бюджетига ажратмалар фақат давлат унитар корхоналари учун назарда тутилган.

 

Альберт Сафин, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 827 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика