Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 34 / Хўжалик юритиш қоидалари

Аввал ҳамма билан ҳисоблашинг

 

Корхонамиз тугатиляпти. Солиқ текширувидан ўтдик, банкдаги счётларимизни ёпишимиз керак. Устав фондига киритилган пул маблағларининг қолдиғи бор. Уларни УФ камайтирилиши ҳисобига муассисга қайтаришимиз кераклигини биламиз. Корхона зарар кўриб ишлаган.

Корхона тугатилаётган даврда устав фондини камайтира оламизми ва таъсис ҳужжатларида ўзгаришларни рўйхатдан ўтказишимиз керакми? Агар ундай қилинмаса, муассис ўз пулларини қандай чиқариб олади?

 

– Тугатувчи рўйхатдан ўтказган органни ихтиёрий тугатиш тўғрисида хабардор қилган санадан бошлаб корхонанинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади (27.04.2007 йилдаги ПҚ-630-сон қарор билан тасдиқланган Низомнинг 16-банди «а» кичик банди).

Муассис, тугатувчи томонидан кредиторларга тўланган пул маблағларидан қолган маблағларни қуйидаги навбат бўйича олиш ҳуқуқига эга бўлади:

♦ фуқароларнинг меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган, алиментларни ундиришга ва муаллифлик шартномалари бўйича пул тўловларига доир талабларини, шунингдек фуқароларнинг ҳаёти ва саломатлигига етказилган зарар учун корхона тегишли вақтбай тўловларни соқит қилиш йўли билан жавоб берадиган талабларини қондириш;

♦ Давлат бюджетига ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар;

♦ бошқа кредиторларнинг талабларидан кейин (Низомнинг 23-банди).

Шу тариқа, муассис ҳисоб-китоб счётида қолган пул маблағларини барча мажбурий тўловлар тўланган, ҳамма кредиторлар олдидаги қарзлар сўндирилгандан кейин олиши мумкин.

 

Альберт Сафин, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 317 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика