Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 34 / Биз яшайдиган уй

Аввал чопиб ташла, кейин чопиб қўй

 

Синоптикларнинг фикрига кўра, юртимизда тинка-мадорни қуритган жазирама соя-салқин дарахтларнинг етишмаслиги билан янаям кучайган. Нима ҳам дердик – яшилликларни таг-томири билан чопиб ташлашимизнинг «меваси» бу... Бу йилги иссиқ ёзнинг тафтидан доимо яшил бўлиб турадиган, биз чопиб ташлаган дарахтларга муқобил тарзда ўстираётганимиз арчалар ҳам нақ мунгиб қолди. Дарвоқе, арча – қуёш ловуллашига чидаб турмайдиган, ўзи соя-салқин ҳам бермайдиган, жазирама иқлим учун ёт ўсимлик.

 

Бизни эса тинчлантиришди: шу жумладан мамлакатни кўкаламзорлаштириш билан бирга ободонлаштиришни яхшилаш юзасидан изчил чоралар кўрилаётганини айтишди. Бу ҳақда Президентнинг «Аҳоли пунктларини ободонлаштириш соҳасида ишлар самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида (4.06.2019 йилдаги ПҚ-4351-сон) сўз боради.

«Яшил шаҳар» ва «Шаҳар-боғ» моделлари элементларини қўллаган ҳолда ҳудудларни ободонлаштиришнинг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқишни ўз ичига олувчи ҳужжатни англаб етиш кишида алланечук ўкинчни пайдо қилади: аввалига соғлом, бақувват дарахтларни ноқонуний чопиб ташлашди, кейин унинг ўрнида кўкаламзорлаштириш учун ер чопишди. Ҳеч бир мулоҳазасиз кесиб ташланган яшил фондни тиклаш учун яна қанча ўн йилликлар керак бўлар экан-а бизга.

Нима бўлганда ҳам ҳужжатда истироҳат боғлари, хиёбонлар ва бульварлар, одамлар учун майдончалар ташкил этиш назарда тутилган. Минтақа иқлими ва табиий шароитлардан келиб чиқиб, комплекс ландшафт дизайни, тавсия этилган яшил буталарни ҳисобга олган ҳолда ҳудудларни кўкаламзорлаштириш тартиби белгиланди. Хайрият-а!!!

«Обод ҳудуд» тизими яратилмоқда, унга кўра 2020 йил 1 январдан бошлаб шаҳар кўчаларини қуриш ва реконструкция қилишда ушбу кўчаларнинг туташ ҳудудларини ободонлаштириш ҳам назарда тутилади. Ҳудудларни ободонлаштириш масалаларига кенг жамоатчиликни жалб қилиш мўлжалланмоқда.

Савол туғилади: навбатдаги ободонлаштириш цунамиси учун ким жавоб беради? Ҳужжатда келтирилишича, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб юридик ва жисмоний шахслар (бино ва иншоотларнинг мулкдорлари ёки улардан фойдаланувчилар) ўзига бириктирилган ҳудудни ободонлаштириш учун ­масъулдирлар. Яна савол туғилади: бу қандай ҳудуд ва у кимга бириктирилган бўлади? У маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади, унинг майдони тегишли ер участкаси майдонидан катта бўлиши мумкин эмас.

2020 йил 1 январдан бошлаб ободонлаштириш бошқармалари ходимларига бир қатор устамалар белгиланди. Уларга жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан ХУМШ билан хизматларни кўрсатиш бўйича шартномалар тузиш ҳуқуқи берилди. Буюртманомалар «Обод ҳудуд» ахборот тизими ёки ягона рақам бўйича қабул қилинади.

Сўнгги пайтларда қонун ҳужжатларида аҳоли пунктлари ва ҳудудларни ободонлаштириш хусусида шу қадар кўп ва хўп ёзиляптики, уларнинг орасида одам адашиб қолиши, ижросини эса назорат қилолмай қолиши мумкин. Ҳақиқатдаги ободонлаштиришдан дарак йўқ ҳозирча. Навбатдаги ҳужжатни ҳам олдингиларнинг тақдири кутмаса бўлгани?!

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Ирина Гребенюк олиб боради.

 

Прочитано: 76 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика