Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 34 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

 

Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.

 

Туризмда – компенсация, грант ва имтиёзлар

 

Президентнинг 13.08.2019 йилдаги ПФ-5781-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланди. 

 

Биринчидан, Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан қуйидагилар учун грантлар ажратилади:

♦ Ўзбекистоннинг тарихий ва афсонавий шахслари тўғрисидаги тўлиқ метражли бадиий, қисқа метражли бадиий, хроникал ҳужжатли фильмларни суратга олиш учун – лойиҳа қийматининг 30%и, лекин 3 млрд сўмдан ошмаган миқдорда;

♦ туризм учун инновацион бизнес ғоя ва стартапларни амалга ошириш учун – лойиҳа қийматининг 30%и, лекин 100 млн сўмдан ошмаган миқдорда.

Иккинчидан, 2020 йил 1 январдан бошлаб компенсациянинг янги механизмлари жорий этилади:

Компенсация предмети

 

Компенсация тўлаш манбаи

 

Компенсация миқдори

 

Туризм фаолияти субъектлари ва авиаташувчиларнинг хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга чартер рейсларини ташкил қилиш бўйича харажатларининг бир қисми

 

Тенг улушларда – Давлат бюджети ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси

 

Ҳар бир хорижий турист учун, у мамлакатда камида 5 кеча тунаб қолган тақдирда:

♦ қиш мавсумида (20 ноябрдан 20 февралгача) – 50 АҚШ доллари;

♦ қолган вақтда – 20 АҚШ доллари.

Хорижий кинокомпанияларнинг Ўзбекистонда аудиовизуал маҳсулотлар (кино, теле ва видеофильм, клип, мультфильм, анимелар) яратишдаги харажатларининг бир қисми («rebate»)

 

Давлат бюджети

 

Ўзбекистон ҳудудида амалга оширилган харажатларнинг 20%игача, лекин битта маҳсулот учун 300 минг АҚШ долларидан ошмаган миқдорда

 

Тадбиркорлик субъектларининг республика ҳудудларида (Тошкент шаҳридан ташқари) чет эл таомларига ёки алоҳида йўналишга ихтисослаштирилган мавзули овқатланиш шохобчаларини ташкил этиш харажатларининг бир қисми

 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси

 

Ҳар бир лойиҳа учун 10 млн сўм

 

 

Учинчидан, 2023 йил 1 январгача бўлган муддатга солиқ ва божхона имтиёзлари жорий этилади:

Имтиёзлар қўлланиладиган субъектлар ва объектлар

 

Имтиёз тури

 

Етиб бориш қийин бўлган ва чекка жойларда (аҳоли яшаш пунктларидан камида 10 км ёки қаттиқ қопламали автомобиль йўлларидан 5 км узоқликда) кемпинглар ва «сафари» туризмини ташкил этиш бўйича туризм хизматларини кўрсатадиган юридик шахслар алоҳида автоном инфратузилмани яратган тақдирда

 

Мазкур фаолият тури бўйича:

♦ фойда солиғи;

♦ ер солиғи;

♦ мол-мулк солиғи;

♦ ягона солиқ тўлови тўлашдан озод этиш.

Намунавий лойиҳалар бўйича замонавий санитария-гигиена шохобчаларини қуриш ва (ёки) уларнинг фаолиятини ташкил этишни амалга оширувчи юридик шахслар

 

Мамлакатимиз ҳудудига олиб кириладиган дор (осма) йўлларини, «банжи-жампинг» ва «зиплайн» аттракционларини, бошқариладиган (дирижабль, ҳаво шари) ва бошқарилмайдиган (эркин учиш) аэростатлар, гондолалар, «рафтинг» ва «флайбординг» учун ускуналар, шунингдек, «buggy car», фаэтонлар, жойлаштириш воситаси сифатида тунаб қолиш учун жиҳозланган (ғилдирак устидаги уйлар) ёки кафе-фургонларга айлантирилган («фудтрак») ер усти транспорт воситалари

 

Божхона божи ва акциз солиғини тўлашдан озод этиш

 

 

Бундан ташқари, 3.02.2018 йилдаги ПФ-5326-сон Фармонга мувофиқ илгари 2022 йил 1 январгача бўлган муддатга жорий этилган божхона имтиёзларига тузатишлар киритилди:

♦ тематик хиёбонлар, меҳмонхоналар ва бошқа жойлаштириш воситалари учун олиб кириладиган мебель ва инвентарь ҳам божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимдан ташқари) озод этилади;

♦ ҳужжатнинг 8-банди «в» кичик бандида назарда тутилган имтиёздан энди туризм соҳаси билан чекланмаган ҳолда барча тадбиркорлик субъектлари фойдаланишлари мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) расман эълон қилинган ва 15.08.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

 

Экспорт қилишда ташиш харажатларига компенсация қандай олинади

 

Вазирлар Маҳкамасининг 10.08.2019 йилдаги 660-сон қарори билан Маҳсулотни экспорт қилишда ташиш харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Ҳужжат маҳаллий экспорт қилувчи корхоналар (уларнинг ваколатли вакиллари)га маҳсулотни экспорт қилишда темир йўл транспортида ташиш бўйича транспорт харажатларининг 50%игача қисмини Давлат бюджети маблағлари ҳисобига компенсация қилиш тартибини белгилайди.

 

Маълумот учун: Экспорт қилишда темир йўл транспортида ташиш харажатларининг бир қисми компенсация қилинадиган маҳсулотлар рўйхати Президентнинг 24.05.2019 йилдаги ПҚ-4337-сон қарори билан тасдиқланган. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги субсидиялар тўлаш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.

 

Компенсация манфаатдор шахс – Ўзбекистонда рўйхатга олинган, маҳсулотларни хорижий мамлакатлардаги харидорларга экспорт шартномасига мувофик сотувчи, экспорт ва (ёки) воситачилик шартномаларига биноан юк жўнатувчи тадбиркорлик субъектига (ёки унинг ваколатли вакилига) тўланади.

Қуйидагилар ваколатли орган томонидан компенсация тақдим этиш шартлари ҳисобланади:

♦ манфаатдор субъект Ўзбекистонда рўйхатга олинган;

♦ маҳсулотлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган;

♦ маҳсулотлар чегарадош (Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон) бўлмаган мамлакатларга экспорт қилинган, тухум (ТИФ ТН коди 0407210000) маҳсулоти бундан мустасно;

♦ маҳсулотлар белгиланган тартибда экспортга расмийлаштирилган;

♦ маҳсулотлар учун камида 30% тўловлар тушган ёки банк аккредитиви очилган (маҳсулотлар манфаатдор субъектнинг ташқи савдо уйларига консигнация шартномалари асосида чиқарилган ҳолатлар бундан мустасно);

♦ экспорт шартномаси (воситачилик шартномаси, инвойс)да маҳсулотларни етказиб бериш бўйича транспорт харажатлари манфаатдор шахс зиммасига юкланган ва улар у томонидан тўланган бўлиши.

Манфаатдор шахснинг компенсация олиш юзасидан аризаси тасдиқланган схема бўйича кўриб чиқилади.

Низомда компенсация миқдорини аниқлаш ва ҳисоблаш формуласи келтирилган, аризага илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати, шунингдек компенсация беришни рад этиш учун асослар белгиланган.

Компенсация беришни фақат қуйидаги асослар бўйича рад этиш мумкин:

♦ манфаатдор субъект ва у томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг компенсация тақдим этиш шартларига номувофиқлиги;

♦ тақдим этилган ҳужжатларда ўрганишлар натижасида ишончсиз ва нотўғри маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланган тақдирда.

Бошқа асосларга кўра компенсация беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 12.08.2019 йилдан кучга кирди.

 

Анвар Иркаходжаев, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 350 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика