Norma.uz
Норма маслахатчи / 2018 йил / № 49 / Кадрлар бўлими

Умумий асосларга кўра таътил

 

Бўлимимизда 10 ва 12 ёшга тўлмаган иккита фарзандли аёл ишлайди.

У соат 9.00 дан 16.00 гача давом этадиган, соат 13.00 дан 14.00 гача танаффус билан 6 соатлик тўлиқсиз иш кунини белгилашни илтимос қилиб раҳбариятга мурожаат қилди.

Унинг аризасини кўриб чиқиб, тўлиқсиз иш кунини белгилашлари, бироқ иш ҳақи камайтирилиши ва, тегишинча, таътил ҳам қисқартирилишини маълум қилдилар.

Шу тўғрими?

 

– Тўлиқсиз иш вақти, МКнинг 119-моддаси 1-қисмида кўрсатилганидек, тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтасини қамраб олади.

Қонун ҳужжатларида иш вақти тўлиқсиз ҳисобланиши учун айнан неча соатга қисқартирилиши кераклиги белгиланмаган. Бинобарин, унинг давомийлиги қанчага: ярмига, 3, 2 ёки ҳатто ундан кам соатга камайтирилганидан қатъи назар, у барча ҳолларда ана шундай деб ҳисобланади.

Тўлиқсиз иш ҳафтасида иш куни давомийлиги сақланган ҳолда ҳафтадаги иш кунлари сони камайтирилади. Масалан, 6 кунлик иш ҳафтасида ходим фақат 3 тўлиқ иш куни ишлайди. 

Одатда, тўлиқсиз иш вақти иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Бироқ ҳомиладор аёлнинг, 14 ёшга тўлмаган боласи (16 ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлнинг, шу жумладан ҳомийлигида шундай боласи бор аёлнинг ёки оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш билан банд бўлган шахснинг илтимосига кўра, иш берувчи тиббий хулосага мувофиқ уларга тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилашга мажбурдир (МКнинг 119, 229-моддалари).

Тўлиқсиз иш вақти шарти билан ишлаш ходимнинг йиллик асосий меҳнат таътилининг муддатини, меҳнат стажини ҳисоблашни ҳамда бошқа меҳнат ҳуқуқларини бирон-бир тарзда чеклашга асос бўлмайди ва ишланган вақтга ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотга мутаносиб равишда ҳақ тўланади.

Шу тариқа, иш берувчининг йиллик асосий ҳақ тўланадиган таътил муддати қисқартирилиши ҳақидаги гаплари асоссиздир.

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma» МЧЖ бош эксперти.

 

 

Прочитано: 65 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика