Norma.uz
Норма маслахатчи / 2018 йил / № 49 / Кадрлар бўлими

Ишдан бўшаётганда тўлиқ ҳисоблашинг

 

Ходим ишдан бўшаётганда фойдаланмаган таътил учун унинг олдидаги қарзни у ишга жойлашган корхонага ўтказиш мумкинми?

 

Ходимга таътил пулини тўлаш бўйича бир корхонанинг қарзини бошқасига ўтказишга қуйидаги сабабларга кўра йўл қўйилмайди.

Амалдаги қонунчиликда бир ташкилотдан бошқасига ишга ўтказиш назарда тутилмаган. Меҳнат шартномаси тузилган фақат битта корхона доирасида бошқа доимий ишга (лавозимга) ўтказиш мумкин. Бу қоида ҳеч қандай истисноларга эга эмас. Шу сабабли бошқа ташкилотга ишга ўтаётган ходим ўз хоҳишига кўра (МКнинг 99-моддаси) ёки тарафларнинг келишувига кўра (МКнинг 97-моддаси 1-банди) ёхуд иш берувчининг ташаббуси билан (МКнинг 100-моддаси) меҳнат шартномасини бекор қилиши зарур. Меҳнат шартномаси ҳар қандай асосга кўра бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади (МКнинг 151-моддаси) ёки фойдаланилган, бироқ ишлаб берилмаган таътил кунлари учун ушлаб қолинади (МКнинг 164-моддаси).

Бошқа вариантлар йўқ.

Кўрсатилган барча ҳисоб-китоблар амалга оширилган ҳолда меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин ходим аввалги ташкилотда илгари фойдаланилмаган меҳнат таътилини олишга ҳақли бўлмайди.   

Янги иш жойига ўтган ходимга МКнинг 143-моддасида белгиланган тартибда меҳнат фаолиятини бошлаган янги давр бўйича меҳнат таътили берилади.

Корхона қайта ташкил этилганда янги корхонада ходимлар билан меҳнат муносабатлари уларнинг розилиги билан илгари тузилган меҳнат шартномалари шартларида давом этаверади (МКнинг 98-моддаси). Шу сабабли ходимларнинг ўтган иш даврида фойдаланилмаган таътилни олиш ҳуқуқи сақланиб қолади. Янги иш берувчига эса илгари фойдаланилмаган таътилларни ҳисобга олган ҳолда таътил бериш, таътил пулини тўғри ва ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш юзасидан жавобгарлик юклатилади.

 

Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.

 

Прочитано: 176 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика