Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 44 / Божхона

Ўзаро алоқадор шахс билан импорт битими

 

Ўзбекистон ва Қозоғистондаги ўзаро алоқадор юридик шахслар, бунда битта жисмоний шахс муассис ҳисобланади, Ўзбекистонга товар етказиб бериш учун импорт контрактини туздилар.

1. Олиб кирилган маҳсулотни божхонада расмийлаштириш чоғида божхона қиймати қандай аниқланади?

2. Бундай битимлар бўйича ҳисобга туриш, улар юзасидан ҳисоботлар топшириш, солиқларни қўшимча ҳисоблаш керакми?

 

1

Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби «Бож тарифи тўғрисида»ги Қонун ва Йўриқнома (АВ томонидан 13.01.1998 йилда 390-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган.

ЎзР Давлат божхона қўмитаси ва Ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистонга импорт қилинадиган товарларга нарх белгиланиши тенденцияси устидан доимий мониторинг олиб борадилар. Мониторинг натижалари бўйича ТСОЯЭАТ маълумотлари, шунингдек муқобил манбалардан олинган маълумотлар асосида импорт қилинадиган товарларга нарх маълумотлари бюллетени тузилади. Бюллетень ДБҚнинг расмий сайтида электрон шаклда жойлаштирилади. Божхона органлари баҳолашда ва божхона қийматини назорат қилишда ундан фойдаланадилар (Низомнинг 20. 21-бандлари, ВМнинг 30.09.2003 йилдаги 416-сон қарорига 1-илова).

 

2

Импорт контракти Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилган бўлиши керак (ВМнинг 30.09.2003 йилдаги 416-сон қарори). Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ташқи савдо контрактлари бўйича маълумотларни ТСОЯЭАТ орқали электрон шаклда мустақил равишда киритадилар.

Импорт қилинадиган товарлар бўйича қўшимча ҳисоботларни тақдим этишга зарурат йўқ. Шу жумладан ўзаро алоқадор шахслардан импорт қилинадиган товарларга солиқлар (ҚҚС, акциз, бож) божхонада расмийлаштириш чоғида товарнинг божхона қийматидан келиб чиқиб ҳисобланади ва тўланади. Товарларни импорт қилишда бошқа солиқларнинг қўшимча ҳисобланиши қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган.

Агар ЎзР резиденти ўзаро алоқадор шахсга товарни бошқа шахсларникидан фарқ қиладиган нархда реализация қилса, солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин.

Агар ўзаро алоқадор юридик шахслар ўз тижорат ва молиявий муносабатларида ўзаро алоқадор бўлмаган юридик шахслар ўртасида қўлланилиши мумкин бўлган нархлардан фарқ қиладиган нархларни қўлласа, солиқ солинадиган база товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш нархлари асосида ҳисоблаб чиқариладиган солиқ солиш объектини аниқлашда солиқ органлари ўзаро алоқадор бўлмаган юридик шахслар ўртасида қўлланиладиган нархлардан фойдаланади.

Ўзаро алоқадор юридик шахслар қуйидагилардир:

● Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар ва уларнинг чет давлатлар юридик шахслари бўлган муассислари (иштирокчилари, аъзолари);

● чет давлатларнинг юридик шахслари ва уларнинг Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар бўлган муассислари (иштирокчилари, аъзолари);

● муассислари (иштирокчилари, аъзолари) айни бир юридик ёки жисмоний шахслар бўлган ЎзРда рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар ва чет давлатларнинг юридик шахслари (Солиқ кодексининг 40-моддаси).

 

Ўзаро алоқадор шахслар ўртасидаги битимлар бўйича оқибатлар ҳақидаги қўшимча ахборотни «Трансферт нархлар ҳисоб-китоби тўғрисида» мақоласида («Норма маслаҳатчи», 20.08.2013 йилдаги 33 (422)-сони) ўқинг.

 

Жавобларни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

Прочитано: 1125 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика