Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 44 / Ходимлар билан ҳисоблашиш

Вахта усулида ишловчи учун соатбай тариф

 

Вахта усулида ишлаганда соатбай тариф ставкаси қандай ҳисобланади? Маош бир ойдаги белгиланган соатлар сонига (сентябрь – 160 соат) ёки бир йилдаги иш соатларининг ўртача ойлик сонига (2018 йилда – 166,92 соат) бўлинадими?

Иш вақтини жамлаб ҳисобга олишда тунги вақтдаги иш учун устамани тўғри ҳисоблаш мақсадида ишнинг вахта усулида соатбай ставкани қандай ҳисоблаш мумкин?

 

Жамлаб ҳисобга олиш учун ташкилотда иш вақтининг қайси ҳисобга олинадиган даври (ой, чорак ёки бошқа давр, бироқ 1 йилдан ортиқ эмас) белгиланганлигига қараб ҳисоб-китоб қилинади (МКнинг 123-моддаси).

1 ой (сентябрь) ҳисобга олинадиган давр этиб белгиланган бўлса, маош сентябрдаги иш вақти соатлари сонига, яъни 160 га (5 кунлик иш ҳафтасидаги иш соатлари сони) бўлинади.

1 йил (2018 йил) ҳисобга олинадиган давр этиб белгиланган бўлса, иш соатларининг ўртача ойлик сони қуйидаги формала бўйича аниқланади:

2 003 иш соати / 12 = 166,92 соат (2 003 иш соати – 2018 йилда 5 кунлик иш ҳафтасидаги иш соатлари сони).

Бу ҳолда маош 166,92 соатга бўлинади.

Тунги вақтдаги ишнинг ҳар бир соати учун камида бир ярим баравар миқдорда ҳақ тўланади (МКнинг 122-моддаси 1-қисми, 158-моддаси).

Иш вақтини жамлаб ҳисобга олишда ҳисобот давридаги иш соатларининг нормал сони ходимларнинг тегишли гуруҳи учун белгиланган иш вақти нормасини ҳисоб-китоб қилиш йўли билан аниқланади. Ҳисобга олинадиган даврдаги нормал иш вақтини ҳисоблаш чоғида жадвал ёки тартиб бўйича ушбу даврга тўғри келадиган, ходим вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлиги, йиллик меҳнат таътили, давлат ёки жамоат вазифаларини бажариши муносабати билан меҳнат вазифаларини бажаришдан озод қилинган кунлар чиқариб ташланади.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

Прочитано: 1481 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика