Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 44 / Солиқ солиш

Иккиламчи ижарага бериш – воситачилик эмас

 

2018 йилда ташкил этилган МЧЖ – кичик корхона. Асосий фаолият тури – хизматлар кўрсатиш (лаборатория синовлари). Ушбу фаолият тури бўйича ЯСТ ставкаси – 5%. Импорт ускунага буюртма берганлигимиз, божхонадан ўтказиш ва бошқа тайёргарлик ишлари муносабати билан жорий солиқ даврида (2018 йил) МЧЖнинг асосий ва ягона даромади ижарага олинган ускунани иккиламчи ижарага беришдан тушган тушум бўлади.

Ускунани иккиламчи ижарага бериш фаолияти (жорий солиқ даврида бошқа даромадлар мавжуд бўлмаганда) воситачилик, топшириқ шартномаси ва воситачилик хизматларини кўрсатишга оид бошқа шартномалар бўйича воситачилик хизматларига кирадими?

Ускунани иккиламчи ижарага беришдан ЯСТ қандай ставкада ҳисобланади – 5% ёки 33%?

 

Мол-мулкни иккиламчи ижарага бериш фаолияти воситачиликка кирмайди. 2018 йилда иккиламчи ижарадан олинган даромадларга 5%лик ставкада ЯСТ солинади.

Топшириқ шартномаси бўйича бир тараф (вакил) иккинчи тараф (топшириқ берувчи)нинг номидан ва унинг ҳисобидан муайян юридик ҳаракатларни содир этиш мажбуриятини олади, топшириқ берувчи эса ишончли вакилга ҳақ тўлаши шарт (ФКнинг ­817-моддаси). Воситачилик шартномаси бўйича бир тараф (воситачи) иккинчи тарафнинг (комитент) топшириғи бўйича ўз номидан, бироқ комитент ҳисобидан бир ёки бир неча битимни ҳақ эвазига тузиш мажбуриятини олади (ФКнинг 832-моддаси).

Чунончи, корхонангиз ижарага берувчининг топшириғига кўра ускунани иккиламчи ижарага бермаётган бўлса, бу фаолият воситачиликка кирмайди.

Қонунларда ва ижара шартномасида ўзга шартлар кўзда тутилмаган бўлса, ижарачи ижарага олинган мол-мулкни, ер ва бошқа табиий ресурслардан ташқари, ижарага берувчининг рухсати билан иккиламчи ижарага топширишга ҳақлидир. Бунда ижарага олувчи шартномага мувофиқ ижарага берувчи олдида жавобгар бўлиб қолаверади («Ижара тўғрисида»ги Қонуннинг 8-моддаси).

Иккиламчи ижара шартномаси ижара шартномаси каби тузилади. Бунда ижара шартномасида ижарага берувчи мол-мулкни иккиламчи ижарага беришга рози эканлиги ҳақидаги шартни қайд этиш зарур.

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар, агар уларнинг суммаси товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадларнинг умумий суммасидан ортиқ бўлса, хизматларни реализация қилишдан олинган даромадлар деб эътироф этилади (Солиқ кодексининг 130-моддаси). Ушбу фаолият учун ЯСТ ставкаси 5% миқдорида белгиланган (29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорга 9-1-илова).

Иккиламчи ижара бўйича операцияларга солиқ солиш мол-мулкни ижарага бериш хизматларига солиқ солиш тартибига ўхшаш. Ижара шартномаси бўйича олинган мол-мулк учун тўланган ҳақ солиқ тўловчининг харажати ҳисобланади ва ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани камайтирмайди.

 

Жавобларни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1331 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика