Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 44 / Солиқ солиш

Қайта ҳисоб-китоб қилиш талаб этилади

 

Автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш хизматларини кўрсатувчи корхона 2018 йил 1 октябрдан қатъий белгиланган солиқ тўлаш бекор қилингани ва автотураргоҳлар ягона солиқ тўловини тўлашга ўтганлари муносабати билан қатъий белгиланган солиқ бўйича қайта ҳисоб-китобни топшириши керакми?

 

Ҳа, корхонангиз солиқ органига қатъий белгиланган солиқ бўйича аниқлик киритилган ҳисоботни тақдим этиши керак.

2018 йил 1 октябрдан автомототранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқ тўлаш тартиби бекор қилинди. Улар ушбу фаолият бўйича Солиқ кодексида белгиланган тартибда ЯСТ ёки умумбелгиланган солиқлар тўлайдилар (15.08.2018 йилдаги ПФ-5511-сон Фармоннинг 5-банди).

Қатъий белгиланган солиқ ҳисоб-китобини (15-илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) солиқ органларига қуйидаги солиқ тўловчилар тақдим этадилар:

● янги ташкил қилинаётган (бошловчи) – давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан 10 кундан кечиктирмай;

● фаолият юритаётган – ҳисобот йилининг 10 январигача.

Юридик шахслар қатъий белгиланган солиқни ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай тўлайдилар.

Солиқ солиш объекти ўзгарган тақдирда, солиқ тўловчилар аниқлик киритилган Ҳисоб-китобни навбатдаги тўловни тўлаш муддатидан кечиктирмай тақдим этишлари шарт (Солиқ кодексининг 372-моддаси). Фаолиятга солиқ солиш тартиби ўзгартирилгани муносабати билан тақдим этилган Ҳисоб-китобга мувофиқ тўланиши лозим бўлган қатъий белгиланган солиқнинг йиллик суммаси 9 ойлик суммага ўзгаради. Бинобарин, корхона 9 ой учун қатъий белгиланган солиқ бўйича аниқлик киритилган ҳисоботни тақдим этиши керак.

 

Жавобларни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

 

Прочитано: 1215 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика