Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 44 / Солиқ солиш

Хорижий фуқароларга дивидендлар

 

1. Хорижий юридик шахс бўлган акциядорлик жамияти муассисининг даромадларига (дивидендлар тарзидаги) солиқ солинадими?

2. Қандай солиқ ҳисоботларини (чораклик, йиллик) топшириш лозим?

 

1

Ҳа, хорижий юридик шахс оладиган дивидендларга, халқаро шартномаларни ҳисобга олган ҳолда, фойда солиғи солинади.

Дивидендларга тўлов манбаида солиқ солинади (Солиқ кодексининг 155-моддаси 3-қисми ­1-банди, ­156-моддаси).

Агар халқаро шартномада Ўзбекистон Республикасининг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади (Солиқ кодексининг 4-моддаси).

Ўзбекистон норезидентига даромадлар тўлов манбаида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ушлаб қолинмасдан ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси қоидаларига мувофиқ ушбу солиқнинг пасайтирилган ставкасини қўллаган ҳолда тўланиши мумкин. Тўлов манбаида ЎзР норезиденти тақдим этган, ушбу шахснинг Ўзбекистон солиқ солиш масалаларини тартибга солувчи халқаро шартномага эга бўлган мамлакат резидентлигига эга бўлганлигини тасдиқловчи, чет давлатнинг ваколатли органи томонидан берилган ҳужжатга эга бўлса, шундай қилиниши мумкин (Солиқ кодексининг 155-моддаси 12-қисми).

 

2

Норезидентнинг доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган даромадларидан фойда солиғи ушлаб қолинганидан ва унга тегишли даромад тўланганидан кейин солиқ агенти – тўлов манбаи солиқ органига қуйидагиларни тақдим этиши шарт (Солиқ кодексининг 165-моддаси):

● Солиқ агентлари томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган дивидендлар ва фоизлар кўринишида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини (1-илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) – тўлов амалга оширилган ҳисобот чораги тугагандан кейин 25 кундан кечиктирмай;

● Жами даромад суммаси ва тўлов манбаидан ушлаб қолинган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг умумий суммаси тўғрисида маълумотномани – кейинги йилнинг 30 январидан кечиктирмай.

 

Жавобларни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 964 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика