Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 44 / Амалий бухгалтерия

Оператив ижара: даромад ва харажатлар ҳисоби

 

Корхона мулкий ҳуқуқлардан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсларга беришдан (асосий фаолият тури) роялти кўринишида, шунингдек мол-мулкни оператив ижарага беришдан даромад олади. Бунда роялтидан олинган даромадлар ижарадан олинган даромадлардан ошади.

Ижарага бериш асосий фаолият тури ҳисобланмаса, бу ҳолда мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларни қайси счётга киритиш керак: 9030 ёки 9350?

Оператив ижара бўйича харажатлар ҳисобини қайси счётда юритиш лозим: 9430 ёки 2010?

 

Сизнинг ҳолатда мол-мулкни оператив ижарага беришдан олинган даромадлар 9350-«Оператив ижарадан даромадлар» счётида, у бўйича харажатлар ҳисоби эса 9430-«Бошқа операцион харажатлар» счётида акс эттирилади.

Ижара операцияларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби Низом (АВ томонидан 1.06.2009 йилда ­1961-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган.

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар, агар уларнинг суммаси товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадларнинг умумий суммасидан ортиқ бўлса, хизматларни реализация қилишдан олинган даромадлар деб эътироф этилади (Солиқ кодексининг 130-моддаси). Агар ҳисобот даврида асосий фаолият тури хизматлар деб эътироф этиладиган роялтидан олинган даромадлар бўлса, ижара бўйича даромадлар корхонанинг бошқа даромадлари таркибида 9350-«Оператив ижарадан даромадлар» счётида ҳисобга олинади (Йўриқноманинг 392-банди, АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 2-илова).

Оператив ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар бўйича ҳисобланган эскириш суммалари, агар ижара асосий фаолият тури ҳисобланмаса, 9430-«Бошқа операцион харажатлар» счётининг дебетида қайд этилади (Низомнинг ­30-банди «а» кичик банди).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 2198 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика