Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 40 / Амалий бухгалтерия

Ссуда шартномаси бўйича ускунани бериш

 

«А» ташкилоти асосий воситани ссуда шартномаси бўйича узоқ муддатга «В» ташкилотига берди.

Ушбу вазиятда бухгалтерия проводкалари ва солиқ оқибатлари қандай бўлади?

 

– Текин фойдаланиш (ссуда) шартномаси бўйича бир тараф (ссуда берувчи) иккинчи тарафга (ссуда олувчига) мол-мулкни вақтинча текин фойдаланиш учун бериш мажбуриятини олади ёки беради, иккинчи тараф эса уни қандай олган бўлса, нормал ейилишни ҳисобга олиб худди шундай ҳолатда ёки шартномада назарда тутилган ҳолатда қайтариб бериш мажбуриятини олади (ФКнинг 617-моддаси).

Вақтинча фойдаланишга берилган асосий восита ссуда берувчида бухгалтерия ҳисобининг ўша счётида қолади, сабаби АВга бўлган мулк ҳуқуқи унда сақланади. Фақат аналитик ҳисоб объекти (субконто) қабул қилиш-топшириш далолатномаси ёки юкхат асосида ўзгаради. Энди у ссуда олувчи корхона бўлади.

Ссуда олувчида асосий восита ­011-«Ссуда шартномаси бўйича олинган мол-мулк» балансдан ташқари счётида акс эттирилади (Йўриқноманинг 446-банди, АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 2-илова).

Ссуда олувчи корхона мулкий ҳуқуқ қийматини ҳар ойда фойда солиғи ёки ЯСТни ҳисоблаб чиқаришда (солиқ солиш тизимига қараб) бошқа даромадлар таркибига киритиши шарт (Солиқ кодексининг ­132-моддаси).

Мол-мулк текин асосда олинаётганда олувчи шахснинг даромадлари мулкий ҳуқуқнинг бозор қиймати бўйича белгиланади. У ҳужжатлар билан тасдиқланиши мумкин. Мулкий ҳуқуқ қийматини (бир ой учун) ссуда берувчида сақлаш харажатларидан келиб чиқиб ссуда шартномасида ва мол-мулкни топшириш ҳужжатларида белгилаш мумкин (Солиқ кодексининг 135-моддаси).

 

МИСОЛ. «А» корхонаси июнда баланс қиймати 20 млн сўм бўлган ускунани «В» корхонасига ссуда шартномаси бўйича 6 ойга (июнь–ноябрь) берди. «А» корхонаси ҳар ойда ускуна бўйича амортизация – 250 минг сўм ҳисоблайди. Шартномада текин мулкий ҳуқуқ қиймати ойига 250 минг сўм этиб белгиланди. «В» корхонаси – ЯСТ тўловчи.

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, сўмда

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

«А» корхонаси

 

Ссуда шартномаси бўйича «В» корхонасига ускуна берилди

 

20 000 000

 

0130-«Машина ва асбоб-ускуналар» («В» корхонаси)

 

0130-«Машина ва асбоб-ускуналар» («А» корхонасининг моддий жавобгар шахси)

 

Амортизация ҳисобланди (ҳар ойда)

 

250 000

 

Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар

 

0230-«Машина ва асбоб-ускуналарнинг эскириши»

 

«В» корхонаси

 

Ссуда шартномаси бўйича ускуна олинди

 

20 000 000

 

011-«Ссуда шартномаси бўйича олинган мол-мулк»

 

 

 

«В» корхонаси ЯСТни ҳисоблашда текин олинган мулкий ҳуқуқ қийматини (мол-мулкдан фойдаланилган ҳар бир ой учун 250 минг сўмдан) бошқа даромадлар таркибига киритади. II чорак (июнь) учун – 250 минг сўм, III чорак (июль–сентябрь) учун – 750 минг сўм, IV чорак (октябрь–ноябрь) учун – 500 минг сўм.  

Бунда текин олинган мулкий ҳуқуқ қиймати бухгалтерия ҳисобида акс эттирилмайди.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1339 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика