Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 36 / Солиқ солиш

Норматив муддатда бажаринг

 

ЯСТ тўловчи корхона 1,5 гектардан ортиқ ерга эга. Участкалардан бирида қурилиш олиб бораяпти.

Корхона тугалланмаган қурилиш даврида ер солиғини икки баравар ставкада тўлаши керакми?

 

Тугалланмаган қурилиш объектлари эгаллаган ер участкаларида қурилишнинг норматив муддати давомида ер солиғи икки баравар ставкада тўланади (29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорга 19-иловага изоҳнинг 9-банди).

Норматив муддат тугагач, тугалланмаган қурилиш объектлари эгаллаган ер участкалари учун ер солиғининг 3 баравари тўланади.

Қурилишнинг норматив муддати лойиҳа-смета ҳужжатларида (ЛСҲ) белгиланади. ЛСҲда муддат белгиланмаган тақдирда эса қурилиш бошланганидан эътиборан 24 ой ичида ер солиғи 3 баравар миқдорда тўланади.

3 баравар миқдорда солиқ тўланадиган ер участкалари Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари томонидан аниқланади (Солиқ кодексининг 283-моддаси).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

 

Прочитано: 1264 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика