Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 34 / Бухгалтерга ёрдам

Ҳисоб-китобларда ЭКИҲни қўллаш

 

Президентнинг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони (2.07.2018 йилдаги ПФ-5469-сон) билан 2018 йилнинг
15 
июлидан бошлаб энг кам иш ҳақининг янги миқдори – 184 300 сўм белгиланди.

 

Шу муносабат билан ЭКИҲга боғлиқ кўрсаткичлар қандай ўзгаради?

 

1-жадвалда 2018 йил 1 январдаги ҳолатга кўра амал қилган ЭКИҲ – 172 240 сўмдан келиб чиқиб 2018 йилда белгиланадиган кўрсаткичлар келтирилган. 2-жадвалда 2018 йил 15 июлдан бошлаб 184 300 сўмлик ЭКИҲдан келиб чиқиб ҳисобланадиган тўловлар (уларнинг нормалари) кўрсатилган.

 

1-жадвал

2018 йилда ҳисоб-китоб қилишда 172 240 сўмга тенг ЭКИҲ қўлланадиган

КЎРСАТКИЧЛАР

Кўрсаткич

 

Асос

 

Изоҳ

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи шкаласи

 

Солиқ кодексининг 186-моддаси 1-қисми;

29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорга 8-иловага изоҳларнинг 1-банди

2018 йилда 1 ЭКИҲдан ошмайдиган даромадларга (Солиқ кодексининг 181-моддасида кўрсатилганларидан ташқари) 0% ставкада солиқ солинади. 1 ЭКИҲдан ортиқ даромадга шкалада назарда тутилган ставкаларда (7,5%, 16,5%, 22,5%) солиқ солинади

 

ЖШДС бўйича имтиёзлар:

моддий ёрдам суммалари:

● вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган – 12 ЭКИҲгача;

● бошқа ҳолларда (меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ; бола туғилиши, никоҳдан ўтиш муносабати билан; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун) – 12 ЭКИҲгача;

 

Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-банди; 186-моддаси 1-қисми;

 

2018 йилда имтиёз суммаси ҳар бир ҳолатда 2 066 880 сўмни (12 х 172 240 сўм) ташкил этади;

 

корхонадан календарь йил мобайнида 6 ЭКИҲгача бўлган қийматда олинган:

● ходимлар натура шаклида олган совғалар;

● илгари мазкур корхонанинг ходимлари бўлган ишламаётган пенсионерлар ва меҳнат қобилиятини йўқотган шахслар, вафот этган ходимнинг оила аъзолари томонидан олинган совғалар ва бошқа турлардаги ёрдам;

Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-банди; 186-моддаси 1-қисми;

 

2018 йилда имтиёз суммаси ҳар бир ҳолатда 1 033 440 сўмни (6 х 172 240 сўм) ташкил этади;

 

меҳнат шартномаси бекор қилинганида 12 ЭКИҲ доирасида тўланадиган ишдан бўшатиш нафақаси;

 

Солиқ кодексининг 179-моддаси 20-банди; 186-моддаси 1-қисми;

 

2018 йилда имтиёз суммаси 2 066 880 сўмни (12 х 172 240 сўм) ташкил этади;

 

айрим тоифадаги жисмоний шахсларнинг даромад олинган ҳар бир ой учун 4 ЭКИҲ миқдоридаги даромадлари

 

Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисми; 186-моддаси 1-қисми

 

2018 йилда ҳар ойда 688 960 сўм
(4 х 172 240 сўм) доирасида олинган даромадга солиқ солинмайди

 

Қуйидагилар тўлайдиган қатъий белгиланган солиқ:

 

 

Солиқ ҳар ойда ишланган кунлар сонидан қатъи назар қуйидагилардан келиб чиқиб ҳисобланади:

● эгаллаган майдондан (1 кв.м) – автотранспортни вақтинча сақлаш хизматлари кўрсатилганда;

● жиҳозланган ўринлар сонидан (бирликда) – болалар ўйин автоматлари бўйича.

● автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш хизматларини кўрсатадиган юридик шахслар;

● болалар ўйин автоматларини ташкил этиш билан шуғулланадиган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;

Солиқ кодексининг 372-моддаси;

ПҚ-3454-сон қарорга 10-иловага изоҳларнинг 1-банди;

● бошқа фаолият турлари билан шуғулланадиган якка тартибдаги тадбиркорлар

 

Солиқ кодексининг 375-моддаси;

ПҚ-3454-сон қарорга 11-иловага изоҳларнинг 1-банди

Солиқ ҳар ойда ишланган кунлар сонидан қатъи назар тадбиркорлик фаолияти тури ва уни амалга ошириш жойига қараб ҳисобланади

 

Айнан шундай фаолият билан шуғулланадиган якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган қатъий белгиланган солиқ суммасидан келиб чиқиб аниқланадиган чакана савдо корхоналари учун ЯСТнинг энг кам миқдори

 

Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 4.04.2013 йилда 2449-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 1-иловага изоҳ

 

ЯСТнинг энг кам миқдори ҳисобот чораги учун ортиб бормайдиган якун билан қатъий белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланади ва йил давомида ЭКИҲ ўзгарганда ўзгармайди. Масалан, Тошкент шаҳрида озиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилувчи корхона учун 2018 йилда ҳар чорак учун энг кам ЯСТ 3 617 040 сўмни
(7 х 172 240 сўм х 3) ташкил этади

 

Ундирувни солиқ тўловчиларнинг мол-мулкига қаратиш учун солиқ қарзининг энг кам миқдори:

● юридик шахслар ва алоҳида бўлинмаларнинг – 20 ЭКИҲ;

● жисмоний шахсларнинг – 5 ЭКИҲ

ПҚ-3454-сон қарорга 27-иловага изоҳлар

 

2018 йилда солиқ қарзининг энг кам миқдори қуйидагича:

● юридик шахслар учун – 3 444 800 сўм
(20 х 172 240 сўм);

● жисмоний шахслар учун – 861 200 сўм
(5 х 172 240 сўм)

Айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимнинг чегараланган ставкалари:

● алкоголли маҳсулотлар, шу жумладан умумий овқатланиш – 6, 5, 4, 3 ЭКИҲ (жойлашган жойига қараб);

● қимматбаҳо металлар ва тошлардан ясалган буюмлар – 4, 3,5, 3, 2 ЭКИҲ (жойлашган жойига қараб).

Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим – 8 ЭКИҲ

 

ПҚ-3454-сон қарорга 21-иловага изоҳларнинг 1-банди

 

Йиғимлар ставкалари ойига йил бошида белгиланган ЭКИҲга нисбатан каррали миқдорларда белгиланган ва у йил давомида ўзгарганда қайта кўриб чиқилмайди. Масалан, Тошкент шаҳрида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар билан савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим 2018 йилда ҳар ойда 688 960 сўмни (4 х 172 240 сўм) ташкил этади

 

 

 

2-жадвал

2018 йил 15 июлдан бошлаб ҳисоблашда 184 300 сўмга тенг ЭКИҲ қўлланадиган
КЎРСАТКИЧЛАР

2018 йил июль ойида 1 ЭКИҲ 178 853,55 сўмга (172 240 / 31 х 14 + 184 300 / 31 х 17) тенг

Кўрсаткич

 

Асос

 

Изоҳ

 

Бола 2 ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича ойлик нафақа (2 ЭКИҲ)

 

25.01.2002 йилдаги ПФ-3017-сон Фармоннинг 2-банди;

Ишлаётган оналарга болани икки ёшга тўлгунгача парвариш қилиш бўйича ҳар ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 14.03.2002 йилда 1113-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 2-банди

2018 йилда ойлик нафақа суммаси 344 480 сўмни (172 240 х 2) ташкил этади. Нафақа иш берувчи маблағлари ҳисобига тўланади ҳамда унга ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайди.

 

Президентнинг 7.08.2018 йилдаги ПФ-5504-сон Фармони билан ПФ-3017-сон Фармоннинг 2-бандига ўзгартириш киритилди, унга мувофиқ бола 2 ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича ойлик нафақа ҳисобланган пайтдаги ЭКИҲдан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади

Республиканинг барча ташкилотларида энг кам меҳнат ҳақи миқдори (бир ой учун белгиланган меҳнат нормалари ва меҳнат мажбуриятлари тўлиқ бажарилганда) – Ягона тариф сеткаси бўйича ­1-разряддан кам эмас (ВМнинг 21.07.2009 йилдаги 206-сон қарорига 1-илова)

 

МКнинг 155-моддаси;

30.12.2011 йилдаги ПҚ-1675-сон қарорнинг 4-банди;

ЯМСнинг 1-банди

2018 йил 1 августдан бошлаб энг кам меҳнат ҳақи миқдори 456 326,8 сўмни (184 300 сўм х 2,476) ташкил этади;

2018 йил июль ойида энг кам меҳнат ҳақи миқдори 442 841,39 сўмга (178 853,55 сўм х 2,476) тенг эди

Ҳар бир ходим учун ЯИТнинг энг кам миқдори:

фермер хўжаликлари учун – ЭКИҲнинг 50%и;

микрофирмалар ва кичик корхоналар учун – ЭКИҲнинг 65%и;

қолган ЯИТ тўловчилар учун – 1 ЭКИҲ

Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 13.04.2010 йилда 2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган)

 

ЯИТнинг энг кам миқдори ҳар ойда меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга мувофиқ ишлаётган барча жисмоний шахслар томонидан ҳисобот ойида ҳақиқатда ишлаган кунларидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади.

2018 йил июль ойида ЯИТнинг энг кам миқдори 178 853,55 сўмга тенг ЭКИҲдан, августда эса – 184 300 сўмга тенг ЭКИҲдан келиб чиқиб ҳисобланади

 

Пенсия жамғармасига суғурта бадалларининг энг кам миқдори:

● якка тартибдаги тадбиркор учун – ойига 1 ЭКИҲ;

● якка тартибдаги тадбиркор ёллаган ходим учун – ойига ЭКИҲнинг 50%и;

Солиқ кодексининг 311-моддаси 1, 2-қисмлари

 

Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногирони бўлган шахслар учун суғурта бадалининг миқдори унинг белгиланган энг кам миқдорининг камида 50%ини ташкил этади – ёшга доир пенсия ва нафақа олувчи ҳунармандчилик субъектлари – «Ҳунарманд» уюшмасининг аъзолари суғурта бадалини тўлашдан озод этилади (Солиқ кодексининг 311-моддаси 3-қисми).

2018 йил июль ойида ҳар ой суғурта бадалларини тўлайдиган шахслар уларни 178 853,55 сўмга тенг бўлган ЭКИҲдан келиб чиқиб тўлайдилар

 

юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклидаги фаолиятни амалга оширувчи оила аъзолари учун:

якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзоси – ойига 1 ЭКИҲ;

оиланинг бошқа аъзолари (18 ёшга тўлмаганлар бундан мустасно) – ойига ЭКИҲнинг 50%и;

қишлоқ жойларда рўйхатдан ўтган ва дастлабки 2 йил мобайнида шу ерда ўз фаолиятини амалга ошираётган ҳунармандчилик субъектлари – «Ҳунарманд» уюшмасининг аъзолари учун – ойига ЭКИҲнинг 50%и;

«Уста-шогирд» мактаби ўқувчилари учун уларнинг 25 ёшга тўлгунига қадар бўлган иш даврида – йилига 2,5 ЭКИҲдан кам эмас (тўлов кунидаги ЭКИҲдан келиб чиқиб);

юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликларининг аъзолари учун – йилига 4,5 ЭКИҲ (тўлов кунидаги ЭКИҲдан келиб чиқиб)

 

 

 

Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун фойдаланганлик учун компенсация двигателнинг от кучи сонига қараб:

70 от кучигача – ойига 2 ЭКИҲ;

70 от кучидан 100 от кучигача – 3,5 ЭКИҲ;

100 от кучидан юқори – 4,5 ЭКИҲ

Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун (хизмат сафарларидан ташқари) фойдаланганлик учун компенсация тўлаш тартиби (ВМнинг 2.04.1999 йилдаги 154-сон қарорига 3-илова)

 

Компенсация:

норма доирасида жисмоний шахснинг даромади ҳисобланмайди ва унга солиқлар солинмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 8-банди);

нормадан ортиғи меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад ҳисобланади ҳамда унга ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинади (Солиқ кодексининг 174-моддаси 11-банди; 306-моддаси).

2018 йил июль ойида компенсация 178 853,55 сўмга тенг ЭКИҲдан келиб чиқиб ҳисобланади

Баланд тоғли, чўл ва сувсиз туманларда ишлаганлик учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган коэффициентлар бўйича қўшимча тўловлар

 

Солиқ кодексининг 181-моддаси;

ВМнинг 4.09.1992 йилдаги 407-сон қарори 4-банди

Туман коэффициентлари бўйича тўловларни ҳисоблаш учун чегараланган сумма – 4 ЭКИҲ, яъни 2018 йил июль ойида 715 414,2 сўм
(178 853,55 сўм х 4), 2018 йил августдан –
737 200 сўм (184 300 сўм х 4)

 

Ходимларнинг иш ҳақига устамалар:

 

 

 

● доимий иши йўлда кечадиган, ҳаракатланиш ва (ёки) кўчма тусга эга бўлган;

 

Фаолият тури ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда ҳаракатланиш ва кўчма тусдаги ишлар билан боғлиқ бўлган устамаларни тўлаш тўғрисидаги низомнинг (Меҳнат вазирлигининг 17.11.1992 йилдаги 11/30-сон қарори билан тасдиқланган) 11-банди;

 

Ушбу устамаларни тўлаш нормаси – 1 ЭКИҲ.

Устама:

норма доирасида жисмоний шахснинг даромади ҳисобланмайди ва унга солиқлар солинмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 8-банди);

нормадан ортиғи меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад ҳисобланади ҳамда унга ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинади (Солиқ кодексининг 174-моддаси 5-банди; 307-моддаси).

2018 йил июль ойида мазкур норма 178 853,55 сўмни, августдан эса 184 300 сўмни ташкил этади

● вахта усулида ишларни бажарадиган

 

Олисдаги ва ўта муҳим объектларда қурилиш-монтаж ишларини бажаришнинг вахта усули тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 28.11.1998 йилда 551-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 5.6-банди

 

Дала устамаси:

● дала шароитларида бевосита дала ишлари амалга ошириладиган объектларда ишлаганда – кунига 0,15 ЭКИҲ;

● корхоналарнинг базавий дала шаҳарчаларида ишлаганда – кунига 0,03 ЭКИҲ

Дала шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларга дала устамаси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 2.07.2012 йилдаги 190-сон қарори билан тасдиқланган) 4-банди

 

Дала устамасининг чегараланган нормаси ойига 3 ЭКИҲни ташкил этади: 2018 йил июль ойида 536 560,65 сўм (178 853,55 х 3) ва августда 552 900 сўм (184 300 х 3).

 

Дала устамаси:

норма доирасида жисмоний шахснинг даромади ҳисобланмайди ва унга солиқлар солинмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 8-банди);

нормадан ортиғи меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад ҳисобланади ҳамда унга ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинади (Солиқ кодексининг 174-моддаси 8-банди; 307-моддаси)

Республика доирасида хизмат сафарларида компенсация тўловлари:

● турар жой хонасини ижарага олганликни тасдиқловчи ҳужжатлар йўқ бўлган ҳолларда, ҳар бир сутка учун ЭКИҲнинг 2%и миқдоридаги харажатлар;

● суткалик харажатлар:

Тошкент шаҳрида, шаҳарлар – вилоятлар марказларида – 0,1 ЭКИҲ;

бошқа шаҳарлар ва аҳоли яшайдиган пунктларда – 0,08 ЭКИҲ

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқноманинг (АВ томонидан 29.08.2003 йилда 1268-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 12-банди;

1268-сон Йўриқноманинг 11-банди

Нормалар доирасидаги компенсация тўловлари хизмат сафарининг ҳар бир кунида амал қилган ЭКИҲдан келиб чиқиб, яъни 2018 йил 15 июлгача 172 240 сўмдан, 2018 йил 15 июлдан кейин 184 300 сўмдан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади.

Компенсация:

норма доирасида жисмоний шахснинг даромади ҳисобланмайди ва унга солиқлар солинмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 7-банди);

нормадан ортиғи тасдиқловчи ҳужжатлар йўқ бўлганда моддий наф тарзидаги даромад ҳисобланади ва унга ЖШДС солинади (Солиқ кодексининг 177-моддаси 1-қисми 6-банди). ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайди;

суткалик харажатлар суммаси:

норма доирасида жисмоний шахснинг даромади ҳисобланмайди ва унга солиқлар солинмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 7-банди);

нормадан ортиғи меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад ҳисобланади ҳамда унга ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинади (Солиқ кодексининг 174-моддаси 9-банди; 307-моддаси)

Ҳисобот даврида тахмин қилинаётган фойда 200 ЭКИҲдан ортиқ бўлганда фойда солиғи бўйича жорий тўловлар ҳисоб-китоби

 

Солиқ кодексининг 164-моддаси

 

Жорий тўловлар тўғрисидаги маълумотномалар тақдим этилган санада ЭКИҲдан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади

 

Солиқ даврида тахмин қилинаётган солиқ суммаси 200 ЭКИҲдан ортиқ бўлганда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловлар ҳисоб-китоби

 

Солиқ кодексининг 264-моддаси

 

Жорий тўловлар тўғрисидаги маълумотномалар тақдим этилган санада ЭКИҲдан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади

 

Давлат божлари

 

Давлат божи ставкалари (ВМнинг 3.11.1994 йилдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган)

 

Тўлов кунидаги ЭКИҲдан келиб чиқиб

 

Солиқ кодексига мувофиқ жарима тарзидаги молиявий санкциялар:

● солиқ тўловчи ёки солиқ солиш объекти солиқ органларида ҳисобга туришдан бўйин товлаганлиги учун (Солиқ кодексининг 113-моддаси);

● НКМ ва ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш тартибини бузганлик учун (Солиқ кодексининг 119-моддаси)

ОХСПнинг 18.06.2010 йилдаги 210-сон қарори 5-банди 6-хатбошиси

 

Ҳуқуқбузарлик аниқланган кундаги ЭКИҲдан келиб чиқиб

 

МЖТК ва бошқа НҲҲга мувофиқ жарималар

 

Тегишли НҲҲга мувофиқ

 

Жарима тайинланган кундаги ЭКИҲдан келиб чиқиб

 

Имзоланадиган бонус ставкалари

 

ПҚ-3454-сон қарорга 15-1-илова

 

Лицензия олинган санадаги ЭКИҲдан келиб чиқиб

 

Меҳмонхоналар ва бошқа жойлаштириш воситалари ундирадиган туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорлари

 

Меҳмонхоналар ва бошқа жойлаштириш воситаларидан ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғимнинг табақалаштирилган миқдорлари

 

Яшаган, шу жумладан тўлиқ бўлмаган ҳар бир яшаш кунидаги ЭКИҲдан келиб чиқиб тўлиқ миқдорда

 

Нақд пул тушумини мустақил инкассация қилиш:

● кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан – кунига 20 ЭКИҲгача;

● қолган корхоналар ва ташкилотлар учун – кунига 1 ЭКИҲгача

ВМнинг 11.12.1997 йилдаги 548-сон қарори

 

Инкассация кунидаги ЭКИҲдан келиб чиқиб

 

МЧЖ ва ҚМЖ устав фонди – камида 40 ЭКИҲ

 

«Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддаси

 

Давлат рўйхатидан ўтиш учун ҳужжатлар тақдим этилган санадаги ЭКИҲдан келиб чиқиб

 

Оилавий корхонанинг устав фонди – камида 10 ЭКИҲ

 

«Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддаси

 

 

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 1704 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика