Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 34 / Солиқ солиш

«Реклама тўғрисида»ги Қонунга риоя этинг

 

Компаниямизнинг (ЯСТ тўловчи – 5%) сайти бор. Унда баннерли рекламани жойлаштирмоқчимиз.

1. Ушбу хизмат қандай фаолият турига киради?

2. Унга рухсатнома талаб этиладими?

3. Унга қандай солиқ солинади?

 

1

Корхонангиз Интернет тармоғидаги веб-сайтларда реклама жойлаштириш хизматини кўрсатади. Сайтда реклама жойлаштириш хизмати реклама фаолияти ҳисобланади (ИФУТ коди – 73.1).

 

2

Реклама тайёрлаш ва жойлаштириш лицензияланадиган фаолият турлари ҳисобланмайди.

Чет ташкилотларнинг маҳсулотлари ёки хизматлари рекламасини жойлаштираётганда «Реклама тўғрисида»ги Қонунда назарда тутилган шартлар ва талабларга албатта риоя этиш лозим.

Реклама тайёрловчи ва тарқатувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек унга доир талаблар Рекламани жойлаштириш тўғрисида низомда (АВ томонидан 6.04.2001 йилда 1024-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган.

 

3

Рекламадан олинган даромадлар хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар таркибида ҳисобга олинади. Бошқа фаолият турлари билан ҳам шуғуллансангиз, уларнинг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритиш (Солиқ кодексининг 353-моддаси) ва улар учун белгиланган ставкаларда ЯСТ тўлаш зарур. 2018 йилда реклама хизматларини кўрсатишдан ЯСТ ставкаси солиқ солинадиган базанинг 5%и миқдорида белгиланган (29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорга 9-1-илова).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1128 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика