Norma.uz
Норма маслахатчи / 2018 йил / № 33 / Хўжалик юритиш қоидалари

Лицензияни нима қилиш керак?

 

АЖ қурилиш-монтаж ишларини бажаради (уларни бажаришга бир неча турдаги лицензия ва рухсат берувчи ҳужжатлар бор).

Қурилиш вазирлигига илгари берилган лицензияларни 2018 йил охиригача қайта расмийлаштириш вазифаси юклатилган.

1. Мавжуд барча лицензиялар 2018 йил охиригача қайта расмийлаштирилиши керакми ёки фақат 2.04.2018 йилдаги ПФ-5392-сон Фармонга 1-иловада назарда тутилганларими?

2. Илгари олинган рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни қайта расмийлаштириш лозимми?

Мурод В.

 

1

2018 йил 1 июндан бошлаб фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган барча лицензиялар амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади. Тиббиёт ва фармацевтика фаолияти, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият, кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари ва телерадиоэшиттиришларни тарқатиш тармоқларидан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш, шунингдек, нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ва сотишни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензиялар бундан мустасно (11.04.2018 йилдаги ПФ-5409-сон Фармоннинг 3-банди).

ПФ-5409-сон Фармон талабларидан келиб чиқилса, шаҳарсозлик фаолияти билан боғлиқ лицензиялар муддатсиз бўлиши керак.

Ҳақиқатан ҳам, Президентнинг 2.04.2018 йилдаги ПФ-5392-сон Фармони 8-бандига мувофиқ, Қурилиш вазирлигига 2018 йилнинг охирига қадар 1-иловада назарда тутилган илгари берилган лицензияларни лицензиялашнинг янги механизмини ҳисобга олган ҳолда қайта расмийлаштириш вазифаси топширилган эди. Бироқ Президентнинг 22.05.2018 йилдаги ПФ-5445-сон Фармони 5-бандига мувофиқ, 1-илова ўз кучини йўқотди.

У лицензиялашнинг қуйидаги турларини ўз ичига олган:

1) архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

2) баландликларда саноат альпинизми усуллари орқали таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш;

3) қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш;

4) кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш;

5) мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш;

6) хавфи юқори бўлган объектларни ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда улардан фойдаланиш.

ПФ-5445-сон Фармоннинг 3-бандида белгиланганидек, унга иловада назарда тутилган қурилиш соҳасидаги айрим фаолият турларини лицензиялаш Қурилиш вазирлиги томонидан Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Илова лицензияланиши лозим бўлган қуйидаги фаолият турларини ўз ичига олган:

1) баландликларда саноат альпинизми усуллари орқали таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш;

2) кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш;

3) мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш;

4) хавфи юқори бўлган объектларни ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда улардан фойдаланиш.

Шу тариқа, Қурилиш вазирлиги ПФ-5445-сон Фармонга иловага мувофиқ илгари берилган лицензияларни 2018 йил охиригача қайта расмийлаштиради.

 

2

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат – ваколатли орган томонидан қабул қилинадиган ва тадбиркорлик субъектига бериладиган, тадбиркорлик фаолияти соҳасида ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган ҳамда рухсатнома, келишув, хулоса шаклида, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шаклларда ифодаланадиган қарор («Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддаси).

Бугунги кунда амалда бўлган қонун ҳужжатларида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида илгари олинган рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни қайта расмийлаштириш тўғрисида талаблар белгиланмаган.

 

Александр Лобанов, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1437 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика