Norma.uz

Оддий ёзма шаклда

 

Фуқаролар юридик шахсдан автомобилни 30 кунгача муддатга нотариал тасдиқлашсиз ижарага олишлари мумкин. Бундай ўзгартиришлар 26.07.2018 йилдаги ЎРҚ-488-сон Қонун билан Фуқаролик кодексининг 565-моддасига киритилди.

 

Белгиланишича, енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини ижарага бериш бўйича хизмат кўрсатадиган юридик шахслар жисмоний шахслар билан енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини 30 кунгача бўлган муддатга ижарага бериш шартномаларини оддий ёзма шаклда (яъни нотариал тасдиқлашсиз) тузишлари мумкин.

Ҳозирги кунда Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 31.08.2017 йилдаги 683-сон қарорига 1-илова) 45-бандига биноан нотариал тасдиқланган автомобилни ижарага бериш шартномаси ДЙҲХХ органларида ҳисобга қўйилади. Юридик шахс жисмоний шахсга автомобилни ижарага беришига асос бўладиган қисқа муддатли ижара (30 кунгача) шартномаларини расман ҳисобга қўйишга зарурат йўқ, нотариал тасдиқлаш ҳам талаб этилмайди.

Шуни ҳам қайд этиш керакки, Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати, шунингдек Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тусидаги ҳужжатлар рўйхатида тадбиркорлик субъектлари томонидан бундай фаолият турига рухсатнома олиш мажбурияти назарда тутилмаган.

Бироқ мазкур жиҳатларга кейинроқ батамом ойдинлик киритилади, чунки қонун ижроси юзасидан қонуности ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 27.07.2018 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 957 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика