Norma.uz
Норма маслахатчи / 2018 йил / № 26 / Паспорт масалалари

Олдинроқ алмаштиринг

 

Янги биометрик паспортимнинг деярли барча варақлари муҳр билан тўлган, фақат 2 та бўш варағи қолган, мен эса навбатдаги визани расмийлаштирмоқчиман.

Ушбу асосга кўра паспортимни алмаштиришим мумкинми?

А.Котов. Тошкент ш.

 

– Чегарадаги назорат-ўтказиш пунктидан ўтиш ва чегара назорати штампларини қўйиш чоғида паспортдан фойдаланиш билан боғлиқ тушунмовчиликларнинг олдини олиш учун яшаш жойидаги паспорт столига мурожаат қилиб, паспортингизни алмаштиришингиз мумкин. Чунончи, Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомнинг (5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонга 1-илова) 17-бандига мувофиқ, қуйидаги ҳолларда паспорт расмийлаштирилади ва берилади:

► шахс 16 ёшга тўлганда;

► 16 ёшга тўлмаган шахс Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқаётганида;

► фарзанд хорижда туғилганида;

► Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги олинганида;

► паспортнинг амал қилиш муддати тугаганида;

► фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси ўзгарганида;

► ёзувларда ноаниқликлар ва хатолар мавжудлиги аниқланганида;

рўйхатга олиш (рўйхатдан чиқариш), алоҳида маълумотлар ёки визалар учун мўлжалланган бетлар ишлатилиб бўлинганида;

► паспорт бланкаси яроқсиз ҳолга келганида;

► паспорт йўқотиб қўйилганида.

2 та бўш варақ борлиги паспортни алмаштиришни рад этиш учун сабаб бўла олмайди.

 

 

Паспортми ёки яшаш гувоҳномаси?

 

Фуқаро 1992 йилгача Ўзбекистонда аввал вақтинчалик, кейин эса доимий пропискага эга бўлган бўлса, у биометрик паспорт олиши мумкинми?

Зокирхўжаев. Тошкент ш.

 

– «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонун кучга кирган пайтгача, яъни 1992 йилнинг 28 июлигача унинг ҳудудида доимий яшовчи ва бошқа давлатнинг фуқароси бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансублиги унинг насл-насаби, ижтимоий ва мулкий мавқеи, ирқий ва миллий мансублиги, жинси, маълумоти, сиёсий қарашлари, диний эътиқодлари, машғулотининг тури ва хусусиятидан қатъи назар, қайд этиш йўли билан белгиланади (20.11.1992 йилдаги ПФ-500-сон Фармон билан тасдиқланган Низомнинг I бўлими 1-банди).

Доимий яшаш ҳолати паспортда доимий рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги белги борлиги билан тасдиқланади. Қайд этиш тартибини Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги белгилайди.

Паспорт олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар шубҳа уйғотса ёки уларни тақдим этувчилар Низомнинг юқорида кўрсатилган бандини бузган ҳолда Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини олган деб ўйлашга асос бўлса, уларни тегишли текширувдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади ва мавжуд материалларни биргаликда кўриб чиқиш учун манфаатдор бўлинмалар хабардор қилинади.

Кўриб чиқиш натижалари бўйича хулоса чиқарилади, хулоса салбий бўлган тақдирда фуқаро паспорти бекор қилиниши, иш материаллари эса якуний қарор қабул қилиш учун тергов органларига юборилиши шарт. Кўрсатилган барча таомиллар ўтказилгандан кейин паспорт столида фуқаролиги бўлмаган шахс учун яшаш гувоҳномаси беришлари керак.

 

Доимий прописка

 

2003 йилда укам пойтахтда пропискага эга бўлмай туриб, Тошкентда ҳадя қилинган квартирага эга бўлди.  

У ҳозир Тошкентда пропискадан ўта оладими?

Агар ўта олса, хатти-ҳаракат механизми қандай?

Лейла Д. Тошкент ш.

 

– «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Қонун кучга киргунга қадар олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш шартномалари асосида, қонун ҳужжатларига мувофиқ мерос ва хусусийлаштириш асосида, суд қарорига кўра уй-жой олган фуқаролар прописка қилинади. У Рўйхатнинг 1-бандига асосан амалга оширилади. Унда қайд этилишича, қонун ҳужжатларига мувофиқ олинган уй-жойга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари хусусий мулк қилиб олинган уй-жойга прописка қилинади.

Укангиз доимий пропискага эга бўлиш учун миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши шарт:

► ариза;

► Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти;

► контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

► турар жой учун ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари;

► давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

 


Стикер учун – Элчихонага

Яқинда бошқа мамлакатда вақтинча яшашга рухсатнома олдим. Швецияга боришим зарур. Ўзбекистон паспортида ОВИР стикери йўқ. Чиқиш штампи босиладиган ҳужжатлар рўйхатида чиқиш варағи кўрсатилган, ҳали пропискадан ўчмаётганлигим сабабли у менда йўқ.

Ўзбекистон Элчихонасида стикер олишим мумкинми?

П.К.

– Чет элга вақтинча яшашга кетган (хизмат сафарига, ўқишга, даволанишга, контракт бўйича ишлашга) ва Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонасида ёки консуллик муассасасида вақтинча консуллик ҳисобида турган Ўзбекистон фуқаролари стикерни расмийлаштириш муносабати билан паспорт алмаштирилган ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарига ва консуллик муассасаларига паспорт бериш ва чет элга чиқиш учун стикерни расмийлаштириш тўғрисида белгиланган шаклда ариза билан мурожаат қиладилар.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ уларга кириш учун кириш визалари талаб этилмайдиган хорижий давлатлардаги ўзбекистонликлар стикерни расмийлаштириш учун Ўзбекистоннинг тегишли дипломатик ваколатхоналарига ёки консуллик муассасаларига белгиланган шаклдаги ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

Аризангиз расмийлаштирилади ва ТИВ орқали паспортни расмийлаштириш учун ВМ ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига ва стикерни расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси ИИВга қайта жўнатилади. Паспортни расмийлаштиришнинг тўлиқ даврий муддати 30 иш кунидан ошмаслиги керак (Тартибнинг II бўлими 5-банди, ВМнинг 6.01.1995 йилдаги 8-сон қарорига 1-илова).

 

Санжар Хўжааҳмедов, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 1026 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика