Norma.uz
Норма маслахатчи / 2018 йил / № 26 / Юридик маслаҳатлар

Муассис ва унинг ҳуқуқлари

 

Давлат ташкилоти МЧЖ шаклидаги қўшма корхонанинг муассиси ҳисобланади (49%лик улушга эга). Ички ҳужжатларда МЧЖ ҚКнинг муассисларга муайян ҳисоботларни тақдим этиши назарда тутилмаган.

Муассис МЧЖ ҚКдан қандай ҳисоботлар, ҳужжатларни сўрашга ҳақли?

Б.Ибодуллаев, бош бухгалтер.

 

– МЧЖ муассиси жамият фаолияти тўғрисидаги барча ахборотни олишга ҳақли.

МЧЖ ташкил этилиши, фаолияти, бошқаруви тартиби «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонун билан тартибга солинади.

МЧЖ иштирокчиси қуйидагиларга ҳақлидир:

► Қонунда ва МЧЖнинг таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда жамиятнинг ишларини бошқаришда иштирок этиш;

► қонун ҳужжатларида ва МЧЖ таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда жамиятнинг фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳамда унинг бухгалтерия дафтарлари ва бошқа ҳужжатлари билан танишиш;

► фойдани тақсимлашда иштирок этиш (Қонуннинг 8-моддаси).

МЧЖнинг уставида жамият фаолиятининг йиллик натижалари тасдиқланадиган жамият иштирокчиларининг навбатдаги умумий йиғилишини ўтказиш муддати белгиланиши керак. Йиғилиш молия йили тугаганидан кейин кечи билан 6 ой ичида ўтказилиши керак (Қонуннинг 31-моддаси).

Бинобарин, МЧЖ фаолиятининг йиллик натижасини айнан муассислар кўриб чиқиб, тасдиқлашлари шарт.

 

Сабоҳат Султонова, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 1294 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика