Norma.uz
Норма маслахатчи / 2018 йил / № 23 / Жавоб берамиз

Шифокорга қанча мукофот тўлансин

 

Тиббий хизмат кўрсатишга ихтисослашган хўжалик ҳисобидаги корхонамизда шифокорлар ўзлари корхона ҳисобрақамига тушираётган сумманинг қанча фоизини иш ҳақи ёки мукофот тарзида берилишини талаб қила оладилар?

МЧЖ бош бухгалтери.

 

Меҳнат ҳақи миқдори Меҳнат кодексида белгиланган тартибда иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга биноан белгиланади.

Меҳнат ҳақи қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас ва унинг энг кўп миқдори бирон бир тарзда чекланмайди (МКнинг 153-моддаси 1-қисми).

Меҳнат ҳақи шакли ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар жамоа шартномаларида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда (мисол учун, меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги низомларда) белгиланади (МКнинг ­153-моддаси 2-қисми).

Ходим унинг бажарадиган ишидан келиб чиқиб унга ҳақ тўлаш, унинг меҳнатини мукофотлаш ёки бошқача тарзда унга устама белгилашни талаб қилишга, башарти бу шартлар юқорида келтирилган локал ҳужжатларда белгиланган тақдирда ҳақли бўлади.

Сизнинг ҳолатингизда, агар корхона раҳбари ходимнинг талабига қарши бўлмаса, ушбу ҳолатларни аввал локал ҳужжатда (жамоа шартномаси, меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги низом ва ҳ.к.) белгилаб қўйиши керак. Шунда ушбу локал ҳужжат тегишли тўловларга асос бўлади.

 

Жамолиддин Ваккасов, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 1067 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика