Norma.uz
Норма маслахатчи / 2018 йил / № 21 / Паспорт масалалари

Юртдошларимизга – фуқаролик паспортлари

 

Лутфихон Маллабоева 25 йил муқаддам Қирғизистон Республикаси Ўш вилоятидан Ўзбекистонга келган. Шу заминда олий маълумотли бўлиб, шифокор сифатида узоқ йиллар хизмат қилди. Оила қурди, фарзанду набиралар кўрди. Бироқ Ўзбекистон фуқароси паспортига эга эмаслиги унинг армони эди. Бугун Лутфихон опанинг орзулари ушалди, унга Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти берилди.

 

Шу куни Лутфихон опа сингари яна 8 нафар юртдошимиз фуқаролик паспортига эга бўлди.

Тошкент шаҳар ҳокимлигида шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда турли вазирлик ва идоралар вакиллари, фуқаролар ва журналистлар иштирок этди.

Тошкент шаҳар ҳокими мамлакатимизда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари, шахсий манфаатлари қонун билан кафолатлаб қўйилгани, ҳар бир фуқарога бериладиган паспорт Ўзбекистон Республикаси мулки бўлиб, унинг эгаси давлат муҳофазасида эканини таъкидлади. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 6 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида»ги Фармонига асосан пойтахтимизда истиқомат қилиб, юртимиз тараққиётига ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ юртдошларимиз фуқаролик паспортига эга бўлди.

– Оилам, фарзандларим ёнимда, тинч диёрда яшаяпман. Бир қарашда мендан бахтли аёл йўқ, – дейди Миробод туманидаги 1-оилавий поликлиника умумий амалиёт шифокори Лутфихон Маллабоева. – Шу заминда яшаб, уни жондан азиз билсам-да, фуқаролик паспортига эга бўлмаганим мени қийнар эди. Қариндошларим қўшни Қирғизистонда яшайди. Уларни йиллаб кўролмасдим. Хорижга чиқиш билан боғлиқ кўплаб муаммо ва қийинчиликлар бўлар эди. Ҳатто, ота-онамни сўнгги манзилга кузатаётганда ҳам вақтида етиб бора олмаганим армон бўлиб қолди. Яратганга шукр, бугун фуқаролик паспортини қўлимга олдим, сайлаш, сайланиш ҳуқуқига эга бўлдим. Бу ҳужжат орзуларим рўёби бўлиши билан бирга, катта масъулият ҳам юклайди. Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этиб, мамлакатимиз тараққиётига хизмат қиламан.

 

ЎзА асосида.

Прочитано: 1124 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика