Norma.uz
Норма маслахатчи / 2018 йил / № 21 / Юридик маслаҳатлар

Масаланинг икки хил ечими

 

Компаниямиз фаолияти – импорт винолар билан улгуржи савдо қилиш. Шартномалар тузаётганда буюртмачиларимиздан Айрим турдаги акцизли товарларни ишлаб чиқиш ва сотишнинг ҳисоби тизими тўғрисидаги вақтинчалик низомнинг (АВ томонидан 26.07.2004 йилда 1390-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 1-бандига мувофиқ ҳужжатлар пакети ва алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини талаб қиламиз. Бироқ шу йилдан бошлаб айрим буюртмачиларимиз ушбу гувоҳнома нусхасини тақдим эта олмай, буни лицензияловчи орган «қоғоздаги» гувоҳномани бермай, license.gov.uz веб-сайтида унинг мавжудлигига ишонч ҳосил қилишни тавсия этаётганлиги билан асосламоқдалар. 

Лицензияловчи орган алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган қоғоз ташувчидаги рухсат гувоҳномасини бермаслиги мумкинми?

Е.Ли, бухгалтер.

 

Ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинмаганлиги сабабли бу саволга аниқ жавоб йўқ.

Ҳақиқатан ҳам, Ўзбекистон Республикасида https://license.gov.uz электрон лицензиялаш портали ишга туширилиб, фаолият юритаяпти.

Президентнинг Фармони билан қоғоз лицензиялар ва рухсатномалар берилишини бекор қилишни ҳам назарда тутувчи чора-тадбирлар комплекси тасдиқланган. Бажариш муддати – 2018 йилнинг 1 ноябригача (12.12.2017 йилдаги ПФ-5278-сон Фармонга 2-илованинг 13-банди). 

Бироқ материал тайёрланган санага қадар Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга (16.03.2007 йилдаги ПҚ-605-сон қарорга 1-илова) ўзгартиришлар киритилмади. Ушбу ҳужжатни қоғоз шаклида бериш тўғрисидаги норма амал қилиб келмоқда.

Хусусан, белгиланганидек, рухсат гувоҳномаси бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига, ҳимояланганлик даражасига эга бўлади.

Рухсат гувоҳномаси бланкалари, шу жумладан, алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш учун юридик шахсларга берилган рухсат гувоҳномаси бланкалари ҳисоби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан берилган рухсатномаларни рўйхатдан ўтказиш дафтарида юритилади (Низомнинг 12-банди).

Айрим турдаги акцизли товарларни ишлаб чиқиш ва сотишнинг ҳисоби тизими тўғрисидаги вақтинчалик низом (АВ томонидан 26.07.2004 йилда ­1390-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ҳамда Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низомда (ВМнинг 28.03.2012 йилдаги ­89-сон қарори билан тасдиқланган) ҳам тегишли нормалар (рухсатномаларни электрон кўринишда беришга доир) мавжуд эмас.

Шу тариқа, қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар расман киритилгунга қадар алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган «қоғоздаги» рухсат гувоҳномаси берилиши керак. Бошқа томондан, Президент Фармонида назарда тутилишича, лицензиялаш тартиби электрон бўлади ва бу тартиб ишламоқда. Шу муносабат билан корхона ушбу масалани ечиш йўлини ўзи танлаши лозим. Бунинг 2 хил йўли бор:

1. «Қоғоздаги» рухсат гувоҳномасини тақдим этишни талаб қилиш.

2. https://license.gov.uz/licensing_content/778/registr/ давлат порталига кириб, харидорда рухсат гувоҳномаси борлигига ишонч ҳосил қилиш. Ёки харидордан ушбу рухсатномалар реестридан қоғозга чиқарилган нусхани тасдиқлатишни сўраш.

 

Александр Лобанов,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 997 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика