Norma.uz

Йўл безорилари жавобгарликка тортилади

 

Ўзбекистонда автоуловларни хавфли бошқарганлик учун жарималар жорий этишмоқчи. Бу ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинган 2018–2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепциясида назарда тутилган.

 

Хусусан, 2018 йилнинг 1 июлига қадар мамлакатимизда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини назарда тутувчи қонун лойиҳаси тайёрланиши керак. Унда «йўл безорилиги» атамасининг норматив таърифи берилган бўлади.

Бунда транспорт воситасини бошқариш маданиятига риоя этмаслик, автоуловни тажовузкорлик билан бошқариш, бурилиш сигнали орқали олдиндан огоҳлантирмай туриб ҳаракатни тезкор ўзгартириш, хавф тўғрисида огоҳлантиришга зарурат бўлмаган ҳолда товуш сигналидан фойдаланишда намоён бўладиган била туриб қасддан қилинган хатти-ҳаракатлар назарда тутилади. Бундай ҳаракатлар учун энг кам иш ҳақининг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима белгилаш мўлжалланмоқда (ҳозир ЭКИҲнинг 1 баравари – 172 240 сўм).

Эслатиб ўтамиз, бунга ўхшаш жарималар бугунги кунда дунёнинг кўпгина мамлакатларида жорий этилган. Масалан, Россияда «хавфли ёки тажовузкор бошқарув» тушунчасига қуйидагилар киради: ёнлама оралиқ масофаларни бузиш, олдинда ҳаракатланаётган автомобилга нисбатан оралиқни сақламаслик, ҳайдовчи устунликка эга бўлган автомобилларга қоидага зид тарзда йўл бермасдан қайта тизилиши, барча транспорт оқимлари тўлиқ тирбанд бўлганда қайта тизилиш.

Европанинг баъзи давлатларида тажовузкор бошқариш деганда бундан енгилроқ қоидабузарликлар ҳам назарда тутилади: бурилиш ишораларини ёқмаслик, қувиб ўтаётганда йўлни кесиш, йўл ёқасидан ҳаракатланиш. Мазкур барча ҳаракат йўналишларини ўзгартиришлар йўлда ноқулай вазиятларни келтириб чиқариб, одамларнинг жароҳат олиши, ҳалок бўлиши, ўзгаларнинг транспорт воситаси, бинонинг зарар кўриши, бошқача тарзда моддий зиён етказилишига олиб келиши мумкин.

Россияда автомобилни хавфли бошқарганлик учун жарима 5 минг рублни ташкил этади, Германияда 3 ойгача ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум бўлиш ёки 250 евро жарима тўлаш, Америкада – 2 500 доллар, Японияда – ярим йил ахлоқ тузатиш ишлари билан банд бўлиш, Австралияда – 5 500 доллар жарима ёки 3 йилгача ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум бўлиш мумкин.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

«АвтоНорма» бўлимини Алла Ромашко олиб боради.

Прочитано: 1062 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика