Norma.uz
Норма маслахатчи / 2018 йил / № 17 / Паспорт масалалари

Яшаш гувоҳномаси ҳам керак

 

Чехия ва Словакия фуқароси Ўзбекистон ҳудудида ишлайди ва унда мол-мулкка эга бўлгани ҳолда яшаш гувоҳномасини расмийлаштирмоқчи.

1. Чет эл фуқароси Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси ва Тошкентда доимий прописка олиш учун қандай ҳужжатларни тақдим этиши зарур?

2. ЎзРда яшаш гувоҳномаси ва Тошкентда доимий прописка олиш тўғрисидаги ариза қанча муддатда кўриб чиқилади?

3. Яшаш гувоҳномаси қанча муддатга берилади? Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш гувоҳномаси ва доимий прописка қайси паспорт бўйича расмийлаштирилади?

А.Кан. Жиззах ш.

 

1

Хорижий давлатлардан келган, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида камида 1 йил яшаган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшашга рухсат олиш учун туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)нинг (ТШИИБ) хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (ХЧКваФРБ) мурожаат этиши мумкин. Бунинг учун улар ТШИИБ ХЧКваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

► белгиланган шаклда 2 нусхада ариза-анкета;

► чет эл фуқаросининг паспорти ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати;

► уй-жой мулкдори (мулкдорлари)нинг турар жой майдони бериши тўғрисида нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), шунингдек уй-жой учун ҳужжатлар нусхалари;

► никоҳ тузилганлиги ёки фарзанд туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхалари, зарур ҳолларда – яқин қариндошининг вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

► хорижий давлатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ёки хорижий давлатнинг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси, консуллик муассасаси томонидан берилган, аввалги яшаш жойи бўйича судланмаганлиги тўғрисида маълумотнома (МДҲга аъзо давлатлардан келган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун);

► 35 х 45 мм ўлчамли 2 та фотосурат;

► ҳужжатларнинг кўриб чиқилганлиги ва расмийлаштирилганлиги учун йиғим тўланганлиги тўғрисидаги квитанция (АВ томонидан 14.05.2012 йилда 2363-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 3-банди).

 

2

ТШИИБ ХЧКваФРБ барча ҳужжатлар ўрганилгандан кейин 2 ҳафта муддатда ариза берувчининг вақтинча яшаш жойи бўйича текшириш ўтказади, унинг натижаси бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан чет эл фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг вақтинча прописка қилинган жойи бўйича яшаши тўғрисида далолатнома тузилади. Далолатнома фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси, маҳалла фаоллари, профилактика инспектори, шахс яшаган уй эгаси томонидан имзоланади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот марказидан ва Тошкент шаҳар ИИББ Манзил маълумотнома бюросидан (ММБ) ариза берувчи ва турар жой эгасига доир тегишли маълумотлар сўраб олинади.

Сўнг чет эл фуқаросининг шахсий йиғма иш жилди ҳамда тегишли маълумотнома Тошкент шаҳар ИИББнинг Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига (ХЧКваФРБ) ёки Тошкент вилояти ИИБнинг ХЧКваФРБга юборилади.

3 иш куни ичида ариза-анкетанинг 1 нусхаси тегишли ваколатли органга юборилади.

Ижобий жавоб олинган тақдирда, тегишли ваколатли орган ИИББ ХЧКваФРБ ёки ИИБ ХЧКваФРБ томонидан 10 кунлик муддатда хулоса тайёрланади. Уни ИИББ ёки ИИБ бошлиғи ўринбосари тасдиқлайди. Материаллар ИИВ ХЧКваФРБга якуний қарор чиқариш учун юборилади.

Бир ой муддат мобайнида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари томонидан тасдиқланадиган қарор чиқаради. Қарор чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг шахсий йиғма иш жилдига бириктирилган ҳолда тегишлилиги бўйича ИИББ ХЧКваФРБ ёки ИИБ ХЧКваФРБга ижро учун юборилади.

ИИВ вазири ўринбосари томонидан тасдиқланадиган қарор бир ой муддат мобайнида чиқарилади. У чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг шахсий йиғма иш жилдига бириктирилган ҳолда тегишлилиги бўйича ИИББ ХЧКваФРБ ёки ИИБ ХЧКваФРБга ижро учун юборилади.

Ариза берувчи қарор ҳақида 3 иш куни давомида ёзма равишда хабардор қилинади. Унинг мурожаати асосида яшаш гувоҳномаси расмийлаштириб берилади ва унинг тегишли саҳифасида доимий прописка қилинганлиги тўғрисида штамп қўйилади. Бир вақтнинг ўзида чет эл фуқаросига Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидалари тушунтирилиб, бу ҳақда ундан белгиланган шаклдаги тилхат олинади.

 

3

Чет эл фуқароларига яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга, бироқ хорижий давлат паспортининг амал қилиш муддатидан кўп бўлмаган муддатга, 60 ёшга тўлганда – хорижий давлат паспортининг бутун амал қилиш муддатига берилади. Доимий прописка амал қилиш муддатига эга эмас (Низом, 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонга 2-илова).

Анкета-аризани тўлдириш чоғида фуқаро Чехия ва Словакия паспортлари мавжудлигини кўрсатиши шарт. Яшаш жойида рўйхатдан ўтказиш давлат чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисида белги қўйилган паспорт бўйича амалга оширилади. Шу тариқа, яшаш гувоҳномасини беришда ариза берувчи рўйхатдан ўтказилган паспортга афзаллик берилади.

 

Санжар Хўжааҳмедов, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1371 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика